Bloomberg ресурси муҳаррири Марк Гурман янги iPhone 13 смартфонлари сериясига оид навбатдаги маълумотлар билан бўлишди, деб хабар беради IXBT.
Манбанинг тасдиқлашича, iPhone 13 серияси янги бир кристалли Bionic А15 тизими билан жиҳозланади, экран устидаги қирқим кичраяди ва 120 герцли янгиланиш частотасига эга бўлади. Шунингдек, у смартфонлар Apple Watch «ақлли» соатлари каби доим ёниқ экран режимини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Фойдаланувчилар iPhone Х чиққанидан буён iOS’да қачон Always-On режими пайдо бўлишини кутмоқда. Бироқ Apple ушбу функцияга эътибор бермай келаётган эди. Агар Марк Гурманнинг айтганлар тўғри бўлиб чиқса, iPhone 13 фойдаланувчилари смартфонни фаоллаштирмасдан туриб вақт, ўтказиб юборилган қўнғироқ ва хабарлар, шунингдек, об-ҳаво маълумотларидан хабардор бўла олади.
Етказиб бериш занжиридаги манбалар 2020 йилдаёқ iPhone 13 доимо ёниқ бўладиган дисплейга эга бўлишини таъкидлаганди. Аммо Apple томонидан ҳозирга қадар бу борада расмий маълумот берилмади. Умуман олганда, компания бу каби маълумотни расмий тақдимотгача барибир эълон қилмайди.
2021 йилда iPhone 13 анонси 14 сентябрида бўлиб ўтиши мумкин. Дастлабки буюртмалар 17 сентябрдан қабул қилинади, савдолар 24 сентябрдан бошланади.
Аввалроқ Гурман iPhone 13 линейкаси бармоқ изи сканерига эга бўлмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)