Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг сессиясида Жамшид Ҳайдаров вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозимига тасдиқланди, деб хабар беради ЎзА.
«Президент Шавкат Мирзиёев 15−16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида фаоллар иштирокидаги йиғилишда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилиши ва бу лавозимга Жамшид Ҳайдаров тайинланишини айтган эди», — дейилади хабарда.
Жамшид Ҳайдаров 1975 йилда таваллуд топган. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Шу пайтга қадар ҳам «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекциясига раҳбарлик қилиб келган.
Аввалроқ Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимларига янги ўринбосар тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Самарқанд вилоятига янги бош архитектор тайинланди
Изоҳ (0)