Самарқанд вилоятида аввал ҳам яшаш уйида фоҳишахона ташкил қилган эркак яна шу жиноятни содир этганликда айбланиб суд қилинди. Бу ҳақда «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, эркак аввал уйида фоҳишахона ташкил қилгани учун судланган. Унга озодликни чеклаш жазоси тайинланса, бетоб фарзандини шифохонага олиб боролмаслиги боис жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, у уйида яна фоҳишахона ташкил қилгани аниқланиб, суд ҳукми ўқилган. Ҳукмга кўра, фуқаро Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 йил 6 ой қамоқ жазоси тайинланган.
Бундан аввал Бухорода 24 ёшли қизни чўлда икки эркак билан жинсий яқинлик қилишга ундаган аёл қўлга олингани, Самарқандда 29 ёшли аёлни фоҳишалик қилиш учун Таиландга жўнатмоқчи бўлган шахс ушлангани ҳамда Бухорода 40 минг сўм эвазига уйида фоҳишахона ташкил этган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)