Ўзбекистон терма жамоаси ва «Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Красава» каналига берган интервьюсида Италиядаги фаолияти ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
А Серияда ўзи қарши ўйнаган энг яхши уч футболчи борасидаИталия А Сериясида топ-ўйинчилар кўп. Ҳужумчилар ҳақида айта қоламан. Ромелу Лукаку, Криштиану Роналду. Унга қарши ўйнамадим, бироқ уни кучли эканини биламан — Златан Ибраҳимович. Уларни ичида энг яхшиси? Бу — Роналду. У дунёнинг энг яхши ўйинчиси эканини ҳамма билади, бу ерда ортиқча таърифга ҳожат йўқ.
Италияда кўникиши қийин бўлган ҳолатлар ҳақида
Биринчиси — одамлар. У ерда бошқа менталитет. Ростовда юрган вақтим, бу билинмаганди. Чунки собиқ СССР кишилари бир-бирига ўхшаш. Иккинчиси — тил. Дастлабки ойларда ёлғиз эмас эдим, бир ойдан кейин шеригим кетди ва мен бир ўзим қолдим. Очиғи жуда қийин бўлди. Икки ойча ёлғиз яшадим ва ҳеч ким билан гаплашмадим. Жуда қийин бўлди. Кейинчалик терма жамоа йиғинига келдим ва қайтишда оиламни олиб кетдим. Шундан кейин ҳаммаси жойига тушди.
Элдор Шомуродов, «Женоа» ҳужумчиси
Шомуродов 2020/21 йилги мавсум бошида «Ростов»дан 7,5 миллион евро эвазига «Женоа»га ўтган. Ўзбекистонлик ҳужумчи ўтган мавсумда А Серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.
Мавзуга доир:
- Элдор Шомуродов Жарқўрғондаги уйини кўрсатди ва «Женоа» мадҳиясини ижро этди (видео)
- Самвел Бабаян Ўзбекистон терма жамоасини мундиалга олиб чиқишда нима етишмаганини айтди
- Элдор Шомуродов пандемия вақтида Россияда қолиб кетган «Бунёдкор» ёшлар жамоасини 1,5 ой давомида моддий таъминлаб тургани маълум бўлди
Изоҳ (0)