• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғига 6 минг доллар бериб ишга кирганини айтган боғча мудираси жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

    Қашқадарёда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардоновга 6 минг доллар пора бериб ишга кирганини айтган боғча мудираси жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Таъкидланишича, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардонов вилоятда фаолият юритувчи журналист ва блогерлар билан мулоқотда тизимда бўлаётган адолатсизликларни очишда босимга учраётганини, баъзан туҳматга дуч келаётганини маълум қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бошқарма бошлиғининг қайд этишича, 2020 йил январь ойида Чироқчи туманида Жанубий Корея услуби асосида 7 миллиард сўмга қурилган янги боғча фойдаланишга топширилгач, бошқарма бошлиғи сифатида мудира тайинлаб, жамоани ҳам ўзи шакллантириб берган.

    «Аммо мудира бошқарма мутахассислари томонидан шакллантирилган жамоани ишга олмай, ўзининг таниш-билишларини, хусусан, қариндошларини ишга олгани учун шикоят тушди. Бунга жавобан ҳолатни вазирлик мутахассислари ўрганди. Дастлабки ўрганишдан сўнг мудира огоҳлантирилди. Ҳолат яна такрорлангач, вазиятни қайта ўргандик ва мудирага у билан тузилган шартномани бекор қилишимизни айтдик. Шунда мудиранинг опасими ёки синглисимиди ёнимга келиб, ‘Биз сизни ишга олиш учун пул олган’, дея айблаймиз дейишди. ‘Асосингиз бўлса, исботлаб беролсангиз айтинг’, дедим. Хуллас, бир оз ўтиб, интернетда боғча мудираси менга 6 минг доллар бериб ишга кирганини айтиб чиқди. Бир кун ўтгач эса мудира бу гапни жаҳл устида айтганини билдириб, узр ҳам сўраб чиқди», — дейди бошқарма бошлиғи Асрор Алимардонов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бошқарма бошлиғининг қўшимча қилишича, унга пора бериб ишга кирганини айтган боғча мудираси бўшатилиши ҳақидаги воқеадан сўнг таниш-билишларини олиб, бошқарма бошлиғининг яшаш уйига ҳам борган ва унга дўқ-пўписа қилган.

    «Бунинг учун 18-боғча мудираси маъмурий жавобгарликка ҳам тортилди. Пул бериб ишга кирганман деган гапи учун энди жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин. Айни пайтда бу иш бўйича тергов жараёнлари якунланиб, иш судга чиқди. Эндиликда мудиранинг аввалига пул бердим деб, мени обрўсизлантириб, кейин бу гапларни жаҳл устида айтгандим, деган гапларига суд ҳуқуқий баҳо беради», — деди бошқарма бошлиғи.

    Матбуот анжуманида айтилишича, вилоятда мактабгача таълим тизимидаги жирканч иллатларни бартараф этиш мақсадида бошқарма томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

    «Шу йилнинг ўзида бошқарма бошлиғи ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан болалар ҳақига хиёнат қилаётган 16 нафар мудира ишдан олинди. Ноқонуний ҳолатларга қарши муросасиз курашилмоқда. Айрим ҳолларда, жумладан, Чироқчидаги ҳолатларда ўз лавозими, мансаби учун иғво тарқатиш, туҳмат қилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бу каби туҳмат ва асосланмаган маълумотлар бошқарма масъулларининг обрўсига таъсир кўрсатиши мумкин», — дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари Баҳодир Мусаев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Матбуот анжуманида таъкидланишича, айни кунда вилоятда 1954 та мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, вилоятда мактабгача ёшдаги болаларнинг муассасаларга қамраб олиниши 48 фоизга етган.

    Мавзуга доир:

    • Қашқадарёда мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ва унинг ҳудудий бўлимлари масъуллари ишдан олиниб, яна ўз ўрнида вазифани бажарувчи сифатида иш бошлади
    • Қашқадарёда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 200 та янги боғча иш бошлади

    12.07.2021, 22:34   Изоҳ (0)   39656
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда энг кўп абитуриент ҳужжат топширган ОТМлар маълум қилинди

    12.07.2021, 22:10

    Ўзбекистонда корхона ва ташкилотлар ходимлари COVID-19 қарши оммавий, лекин ихтиёрий эмланмоқда. Эмланаётганлар орасида машҳурлар ҳам бор

    12.07.2021, 21:44

    Жиззахда ЙҲХБ ходимига қаршилик кўрсатиб, унинг бодикамераси ва телефонини тортиб олган ҳайдовчи ва унинг шеригига нисбатан жиноий иш очилди

    12.07.2021, 21:42

    АҚШ агентлиги Ўзбекистонда хусусий агробизнес корхоналари ўртасида бизнес лойиҳалар танловини ўтказади

    12.07.2021, 21:35

    Тошкентдан Олмаотага учаётган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб ортга қайтарилди

    12.07.2021, 21:27

    Шаҳрисабздаги оромгоҳда COVID-19 беморларини даволаш маркази ташкил қилинди

    12.07.2021, 21:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.