Жиззах вилояти Бахмал туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи жавобгарликка тортиладиган бўлди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 24 июнь куни Бахмал туманида «Барлос» қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудудида хизмат вазифасини олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими қўл телефонидан фойдаланган ҳолда Malibu русумли автомобилни бошқариб келаётган ҳайдовчини тўхтатади.
Ходим ҳужжатларини талаб қилган вақтда ҳайдовчи уларни тақдим қилмай, ходимларнинг қонуний талабига бўйсунишни рад этиб, воқеа жойидан кетиб қолишга уринган.
Ходим унинг бу ҳаракатларини тўхтатмоқчи бўлганида қоидабузар ҳайдовчининг шериги ходимнинг камар қисмидан тортиб, кўкрак қисмига уриб, бодикамераси ва қўл телефонини тортиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 26 июнь куни Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноий иш қўзғатилиб, айбланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Фарғонада ЙПХ ходими фаолиятига қаршилик кўрсатган икки нафар фуқаро 10 суткага қамалгани, Чортоқда ЙПХ ходимининг фаолиятига қаршилик кўрсатган уч нафар фуқаро 15 суткага қамалгани ҳамда Самарқандда машинасини рухсатномасиз тонировка қилган шахс ЙПХ ходимига 100 доллар бераётганда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)