Uzbekistan Airways’нинг 12 июль куни Олмаотага парвозни амалга ошираётган самолёти Тошкент халқаро аэропортига қайтишга мажбур бўлди.
Компания матбуот хизматининг маълум қилишича, HY-763 рейси бўйича Тошкент—Олмаота йўналишида парвозни амалга ошираётган Airbus 320 самолёти Қозоғистон ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши сабаб Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қайтган.
Маълумот учун, HY-763 рейси Тошкентдан соат 15:20 да учиб, Олмаотага соат 17:50 да етиб бориши керак бўлган. Соат 19:52 да қайта парвозни амалга оширган. Самолёт Олмаотага соат 21:55 да етиб бориши кутилмоқда.
Изоҳ (0)