Тошкент шаҳрида бир қатор автобуслар йўналиши ўзгартирилиб, янгилари ташкил этилади, дея хабар бермоқда шаҳар транспорт бошқармаси.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги «Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 157-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги мавжуд автобус йўналишлари тармоғи қайта кўриб чиқилиши белгиланган.
Автобус йўналишлари ҳаракатини мувофиқлаштиришнинг навбатдаги босқичида 2021 йилнинг 1 август кунидан бошлаб 9 та (50, 56, 63, 82, 86, 100, 103, 105, 124-сонли) йўналиш ҳаракатига ўзгартиришлар киритиш ва 2 та янги (7, 181-сонли) йўналишларни очиш режалаштирилмоқда.
Йўналишлар ҳаракатига киритилаётган ўзгартиришлар қуйидаги чизмаларда келтирилган:
Бундан аввал Бишкекка Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Isuzu автобусларининг 50 таси етказиб берилгани, БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси Тошкентда электробуслар сотиб олишга 3,9 млн доллар ажратиши ҳамда Тошкентда якшанба кунлари қатор йўналишлардаги Mercedes’лар ўрнида Isuzu’лар қатнаши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)