2021 йилнинг энг яхши астрономик фотосуратлари аниқланди
Гринвич Қироллик обсерваторияси 13-маротаба ўтказилаётган «Астрономия бўйича йил сураткаши» танловидаги энг яхши космик суратларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.
2021 йилдаги танлов учун дунёнинг 75 мамлакатидан ҳаваскор ва профессионал фотографлардан 4500 дан ортиқ иш юборилган. Рўйхатга олинган фотосуратчилар энг чиройли космик тасвирларни кадрга муҳрлаган.
Ҳакамлар ҳайъати фикрига кўра, сайёралар, кометалар ва астероидлар бу йилги танловда энг машҳур тасвирлар бўлди.
Изоҳ (0)