Янги тадқиқот натижаларига кўра, 2031 йилда Ер аҳолиси катталиги 200 километр келадиган улкан музли объектни кўришга муваффақ бўлади. Комета Пенсильвания штатидаги университет астрономлари томонидан Чилидаги улкан телескоп маълумотларини таҳлил қилиш асносида топилган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Кометага уни тадқиқ қилган икки астроном — Педро Бернардинелли ва Гери Бернштейн шарафига Бернардинелли-Бернштейн номи берилган.
Кометадан қайтаётган қуёш нури миқдорига кўра, унинг узунлиги 200 километрга етиши мумкин. Бу оддий кометалардан минг баравар каттароқ демак. Олимлар ушбу комета ҳозирги вақтда аниқланган энг катта осмон жисми эканлигини истисно этмаяпти.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Бернардинелли-Бернштейн айни вақтда Нептун орбитасида парвоз қилмоқда. Ўн йил давомида у Қуёш тизимининг ички қисмига силжиб, яна ўн йилдан сўнг эса Ерга минимал масофада яқинлашади. Уни ҳатто кичикроқ телескоп ёрдамида ҳам кузатиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг майида Ер сайёраси узра астрономлар «аср кометаси» деб атайдиган улкан комета учиб ўтган эди.
Изоҳ (0)