Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

5 июль куни Ўзбекистонга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 40 минг дозали 1-компоненти олиб келинди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Маълумот учун, 1 июнь куни «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозали 1-компоненти, 10 июнда 70 минг дозали 2-компоненти апрель ойида эса ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилганди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Шундай қилиб, мамлакатдаги «Спутник V» вакцинаси захираси 280 минг дозага етди. Яқин кунларда вакцинанинг навбатдаги 40 минг дозалик 2-компоненти олиб келиниши кутилмоқда.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда жами вакцина захираси 7 миллион 440 минг дозани ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқароларини ушбу вакцина билан эмлаш апрель ойи охирларидан бошланган эди. Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун олиб келинаётган «Спутник V»нинг ярмини тадбиркор Алишер Усмонов молиялаштирган. Ушбу вакцинадан жами 1 миллион доза сотиб олиш кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар