Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Калифорниянинг Окленд шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғи ўз қарамоғида бўлган ҳайвонларни Zoetis вакцинаси билан эмлашни бошлади, деб хабар беради Esquire.

Фото: Oaklandzoo

Фото: Oaklandzoo

Вакцинага АҚШ Қишлоқ хўжалик вазирлиги томонидан индивидуал тартибда тажриба тариқасида синовдан ўтказишга рухсат берилган. Zoetis бутун мамлакатдаги 70 та ҳайвонот боғига 11 мингта вакцина тақдим этган.

Окленддаги ҳайвонот боғида биринчилардан бўлиб тоғ шерлари, қора айиқлар, «гризли айиқлари», йўлбарслар ва сассиқкўзанлар эмланган, чунки ушбу ҳайвонлар коронавирус юқиши мумкин бўлган хавф гуруҳига киради.

Фото: Oaklandzoo

Фото: Oaklandzoo

Кейинчалик вакцина маймунларга, кўршапалак ва чўчқаларга қилинади.

Ветеринария хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, Окленд ҳайвонот боғидаги бирорта жонзон COVID-19 билан касалланмаган, аммо раҳбарият уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ниятида. Масалан, Сан-Диeгодаги ҳайвонот боғида иккита гориллада коронавирус аниқланган, шу сабабли ҳайвонот боғидаги маймунлар эмланган.

Вакцинациядан кейин ҳайвонот боғидаги ишлар осонлашади, бунга қадар ходимлар барьерлар ёрдамида масофаланишга риоя қилиши, шунингдек, индивидуал ҳимоя воситасидан фойдаланиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти SARS-CoV-2 вирусининг ДанияНидерландияПольша, Испания, Швеция, Ирландия, Италия ва АҚШдаги қоракўзанлар етиштириладиган фермаларда аниқланганини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар