Туркиянинг Маниса шаҳрида жойлашган ҳарбий базада катта бўлган мушук аскарлар билан шахдам қадам ташлашни ўрганиб олди, деб хабар беради Meduza.
Ҳарбийлар аввалига ҳайвон шунчаки ўзига жалб этиш учун эмас, балки уларга тақлид қилаётганини тезда тушуниб етмаган. Аммо кўп ўтмай улар мушук яхши қадам ташлашини пайқаб қолган. Шунда аскар у билан бирга қадам ташлашга қарор қилган.
Мушук бир—икки марта сафдан чиқиб кетганига қарамай, вазифани яхши уддалаган ва шундан сўнг ўз юмушларини бажаришга югуриб кетган.
Аввалроқ АҚШда оғирлиги 7,5 кг келадиган мушук ҳатто парҳез ёрдамида ҳам оза олмаётгани, бенгал мушуги роса «гапиришга урингани» тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)