Xiaomi компанияси Samsung Galaxy Z Flip ёки Motorola Razr’ни ёдга солувчи «раскладушка» кўринишидаги қурилмасини яратди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Янги смартфонга оид маълумотлар Хитой Интеллектуал мулк миллий бошқармасининг сайтида пайдо бўлган.
Чизмалардан кўриш мумкинки, қурилманинг селфи-камераси учун мўлжалланган тешик экраннинг чап юқори бурчагида жойлашган. Смарфоннинг орқа панелида учта объективга эга камералар тизимини кўриш мумкин. Дизайн жиҳатидан у Xiaomi’нинг арзон линейкаси бўлган Redmi Note’ моделларига ўхшаб кетади. Масалан, камералари худди Redmi Note 9Т’даги каби жойлаштирилган.
Ўнг томонида ўчириб-ёқиш ва овозни бошқариш тугмалари жойлашган. Пастки қисмида эса SIM-карталар учун разъём ва USB Type-C портларини кўриш мумкин.
LetsGoDigital ресурси маълумотларига кўра, Xiaomi юқоридаги дизайнга эга смартфонини 2021 йил охирига қадар тақдим этади ва у Samsung Z Flip муқобилига айланади ҳамда арзонроқ нархда бўлади.
Аввалроқ Xiaomi янги смартфонини патентлагани, унинг фронтал камераси махсус механизмда жойлашгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)