Paco Rabanne парфюмерия линияси эркаклар учун мўлжалланган навбатдаги атирини тақдим этди. У Phantom номини олган. Флакон робот кўринишида бўлиб, 1960 йиллардаги футуризмнинг модага таъсирини ёдга солади — ўшанда бренд машҳурликка эришган эди, деб хабар беради «Afisha.uz».

Фото: «Afisha.uz»

Атир қаймоқли лаванда, лимон, пачули (бутасимон тропик ўсимлик), ветивер (бошоқли ўсимликлар оиласига киради) ва ваниль (хушбўй мевали тропик ўсимлик) ифорларини ўзида мужассам этган. Уни яратиш устида тўрт нафар парфюмер иш олиб борган: Лок Донг, Жулет Карагозоглу, Доминик Ропён ва Анн Флипо. Атирни яратишга уларни алгоритмлар ва сунъий интеллектр илҳомлантирган.

Фото: «Afisha.uz»

Phantom’нинг онлайн-савдолари 1 июлдан бошланади, Paco Rabanne’нинг расмий сайтида эса икки ҳафтадан сўнг пайдо бўлади. Францияда 100 миллилитр ҳажмдаги атирнинг нархи 102 еврони ташкил этади.

Фото: «Afisha.uz»

Аввалроқ Lamborghini компанияси уй учун мўлжалланган атирини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.