Хитой Миллий космик бошқармаси (CНСА) Марсдаги «Тяньвень-1» миссиясининг иш жараёни ҳақида тўртта видео эълон қилди, деб ёзади Meduza.
15 май куни суратга олинган биринчи видеода космик аппаратнинг Марс шимолий ярим шаридаги Утопия текислигига қўниши, хусусан, қўниш модульининг парашюти очилган пайт тасвирланган.
https://twitter.com/CNSAWatcher/status/1409002509897814018
Иккинчи видеода «Чжужун» марсоходининг қандай қилиб қўниш платформасидан ерга ўрмалаётгани акс этган, шунингдек, видеода ровер ҳаракатининг товушини эшитиш мумкин.
https://twitter.com/CNSAWatcher/status/1409003488739303425
Қолган иккита видео ровернинг сайёра юзасига ўрнатган симсиз камераси билан олинган. Уларда «Чжужун» камерадан қандай узоқлашаётгани ва селфи тушириш учун қўниш платформаси ёнида ҳаракатланаётгани тасвирланган.
https://twitter.com/CNSAWatcher/status/1409004403311448065
https://twitter.com/CNSAWatcher/status/1409004805532565505
27 июнь ҳолатига кўра «Чжужун» сайёра юзасида 42 марс куни давомида иш олиб борди (Ер вақти билан 24 соат 37 минутга тенг) ва шу вақт ичида 236 метр масофани босиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг «Чжужун» марсоходи «Тяньвень-1» космик аппарати билан 15 май куни эрталаб Марсга муваффақиятли қўнган эди. Бу Хитойнинг бошқа бир сайёрага қўнган биринчи марсоходи.«Тяньвень-1» 2020 йил 23 июлда Хитой жанубидаги Венчан космодромидан учирилган эди. Космик аппарат қарийб етти ойлик парвоздан сўнг февраль ойида Марс орбитасига кирган ва икки ойдан кўпроқ вақт давомида потенциал қўниш жойини қидирган.Ровер фаолиятининг режалаштирилган умри — Марс куни бўйича 90 кун, бу Ер кунларидан 2,7 фоиз кўпроқ. У тўртта қуёш батареяси билан ишлайди. Хитой роверининг ҳаракат тезлиги соатига 200 метрга етади.
Изоҳ (0)