24 июнь куни эрталаб Майами ташқарисидаги Сёрфсайд шаҳарчасида 135 та хонадондан иборат 13 қаватли бино қулаб тушди. 26 июнь куни кечга келиб, беш кишининг жасади топилди, икки ярадор эса оғир аҳволда ётибди. 156 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бино нима сабабдан қулаб тушгани номаълум. Бундан 40 йил аввал қурилган ушбу бино икки йил олдин текширилган вақтида «қурилманинг жиддий шикаст кўргани» аниқланган эди, деб ёзади Meduza.

Қулаб тушган бинони тез орада таъмирлаб, занглаб кетган металл конструкция ва нураб тушаётган бетонни алмаштириш режалаштирилган эди

Фото: Reuters

Қутқарувчилар 13 қаватли бино вайроналари уюмини кўздан кечирмоқда

Фото: AP Photo

Хоналардан биридан қолган вайроналар. Бино қулаб тушганидан кейин бутун уйнинг чорак қисмигина сақланиб қолди

Фото: AP Photo

Қутқарувчилар йўқолганларни вайроналар остидан қидирмоқда, 2021 йил 25 июнь. 26 июнь куни кечга келиб, фақат икки нафар оғир ярадор топилди. Яна 35 киши бинонинг бутун қолган қисмидан қутқариб олинди

Фото: АFP

Қутқарувчилар марҳумнинг жасадини вайроналардан чиқариб олмоқда, 2021 йил 24 июнь

Фото: АFP

Вайроналар уюми ва бинонинг бутун қолган қисми

Фото: ZUМА

Фожиа жойида импровизация қилинган ёдгорликда бедарак йўқолганларнинг суратлари турибди. Қулаш чоғида бинода бўлган одамларнинг аниқ сони номаълум. Мажмуада яшовчи 156 кишининг қаерда эканлиги аниқлангани йўқ ва полиция фикрича, «энг ёмон воқеалар ривожига тайёр туриш керак»

Фото: АFP

Сёрфсайд пляжи (Майами Бичнинг давоми) ва атрофдаги кўчалар бино қулаб тушганидан кейин ёпиб қўйилди

Фото: АFP

Аёл Сёрфсайд пляжида ҳалок бўлганлар ва бедарак йўқолганлар учун дуо ўқимоқда

Фото: Reuters

Сёрфсайд аҳолиси қурбонлар ва йўқолганларнинг оилаларини қўллаб-қувватламоқда

Фото: ZUМА

Майами марказидаги The Paramount Мiami Worldcenter биноси Сёрфсайдда ҳалок бўлганлар хотирасига «Битта дунё, битта дуо» ёзувини намойиш қилмоқда. Ёзув бедарак йўқолганларнинг барчасининг тақдири аниқ бўлгунига қадар ҳар куни кечқурун намойиш этилади

Фото: AP Photo