Нью-Йоркда икки нафар рассом Голливуд юлдузи Мерил Стрипни 72 ёши билан табриклаш мақсадида Манхэттендаги метро станциясининг табличкаси ўзгартириб қўйди, деб хабар берди Esquire.
Гап Бродвей ва Еттинчи авеню линиясидаги «72-кўча» станцияси ҳақида кетмоқда. Адриан Уилсон ва Мэтт Дункан исмли рассомлар махсус ёрлиқлар ёрдамида табличкадаги ёзувни «72 Streep»га ўзгартирган.
https://www.instagram.com/p/CQbC-umFFvN/
«У миллат бойлиги, шу сабабли барчага ёқиши керак… бу Нью-Йоркдан энг севимли инсонларидан бирига совға», — дейди Уилсон. У актрисага бу каби совға ёқишига умид қилмоқда.
Маълумот учун, Мерил Стрип 1949 йилнинг 22 июнида Нью-Жерсида туғилган. Театр, кино, телевидение акртисаси ва дублаж устаси, кинопродюсер. Кинотанқидчилар томонидан замонасининг энг буюк атрисаларидан бири сифатида тан олинган. Стрип уч марта «Оскар» мукофотини (киноматография тарихида 21 маротаба номинацияга қўйилган ягона актриса), шунингдек, «Эмми», «Спутник», икки марта BAFTA, АҚШ киноактёрлар Гильдияси, тўққиз карра «Олтин глобус» мукофотларини қўлга киритган. 2014 йилда актриса Мерил Стрип АҚШнинг энг олий мукофоти билан тақдирланганди.
Изоҳ (0)