Голливуд юлдузи Мэттью Макконахи яна бир бор шерикликда эгалик қиладиган «Остин» футбол клуби мухлисларининг жанговар руҳини кўтарди, деб хабар беради Esquire.
«Оскар» мукофоти совриндори ва Техас университети профессори футбол майдонига жембе деб аталувчи дўмбира ва яшил костюмда чиқиб келган. У жамоа мухлисларига Q2 стадионида ўтказилаётган биринчи учрашув олдидан миннатдорлик билдирган.
«Яшиллар! Тайёрмиз! (Verde! Listos!)», — дея актёр дўмбирани чалишга тушган.
https://www.instagram.com/p/CQW777rFXbk/
«Остин» ва «Сан-Хосе Эртквейс» ўртасидаги учрашув охир-оқибат дуранг билан якунланган (0:0).
Аввалроқ Макконахи «Остин» футбол клуби ҳозирда енгилмас жамоага айланаётганини, бироқ бу бироз вақт талаб этишини маълум қилганди. Актёр ушбу трансформация йўлини «100 йиллик уруш» деб атаган.
https://www.instagram.com/p/CQUnP6XlmI3/
Макконахи «Остин» ФКга 2019 йилдан буён шерикликда эгалик қилиб келмоқда.
Изоҳ (0)