Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг май ойида Cobalt автомобили энг кўп — 6 836 дона ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Йил бошидан буён ишлаб чиқарилган ушбу автомобиль сони ҳам қолган русумдаги автомобиллар сонидан кўп бўлган (25 059 дона).
2021 йилнинг май ойида ишлаб чиқарилган бошқа автомобиллар сони эса қуйидагича:
- Damas — 5 133 дона;
- Lacetti-Gentra — 4 801 дона;
- Nexia Т-250 — 1 851 дона;
- Spark — 1 119 дона;
- Labo — 1 067 дона.
Изоҳ (0)