• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда саратонга чалинган болалар учун ўтказилган хайрия марафонида 230 млн сўм пул тўпланди

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати «Эзгу амал» жамоат фонди ва Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси билан ҳамкорликда саратон билан курашаётган болалар учун ўтказилган «Эзгу амал» хайрия марафони доирасида 230 миллион сўмга яқин маблағ тўпланди. Бу ҳақда 11 майдан 9 июнга қадар давом этган марафон якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Фото: «Юксалиш»

    Саратонга чалинган ва даволанишнинг турли босқичларида бўлган беморларга ёрдам кўрсатиш, айниқса, болалар орасида саратон касалликларини эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволашга жамоатчилик эътиборини жалб этишни мақсад қилган онлайн марафон доирасида бемор болалар учун хайрия қилишни истаган инсонлардан 229,68 миллион сўм маблағ келиб тушган.

    Жумладан, Payme, Paynet, Click, Apelsin тўлов тизимлари орқали 127,08 миллион сўмдан ортиқ, «EzguAmal.org» сайти орқали 35,6 миллион сўмдан зиёд, юридик шахслардан эса ҳисоб рақам орқали 67 миллион сўм хайрия пуллари ўтказилган.

    Ушбу маблағларнинг

    • 189,14 миллион сўми болаларни кўрикдан ўтказиш ва дорилар учун,
    • 25,53 миллион сўми кўнгилочар тадбирлар ва концертлар ташкиллаштиришга,
    • 15 миллион сўми лойиҳа маркетингига
    сарфланган ва умумий ҳисобда 17 болага ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, яқин орада ўтказилиши режалаштирилаётган навбатдаги марафонга бағишланган ижтимоий ролик тақдимоти учун хайрия маблағларидан 4,67 миллион сўм сақлаб турилибди.

    Хайрия маблағларини ўтказиш истагидагиларга қулайлик яратиш, улар пулнинг мақсадли ва манзилли тақсимланишини кузата олишлари учун маблағлар илк бор интернет-эйкваринг тизими орқали тўпланди. Маблағлар қандай тақсимланаётганини «EzguAmal.org» сайти орқали бевосита кузатиш мумкин бўлди.

    Мунира Хўжахонова.

    Мунира Хўжахонова.
    Фото: «Юксалиш»

    «Эзгу амал» фонди васийлик кенгаши раиси Мунира Хўжахонованинг сўзларига кўра, ёрдам кўрсатилган беморларнинг аксарияти Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Самарқанд вилоятларидан.

    Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2020 йилда 884 болада хавфли ўсимта касаллиги, 402 болада гематологик касалликлар бирламчи қайд этилган. 4 505 бола саратон, 2 396 бола қон касалликлари бўйича диспансер ҳисобида туради.

    Онкологик касалликлар структурасида болалар онкологияси 3,7, лейкозлар 19,1, бош мия ва орқа мия ўсимталари 17,5, буйрак ўсимталари 7,6, суяк, бўғим хавфли ўсимталари 5,6 фоизни ташкил этади.

    «Беморлардан Шоимрон Шоикромов ва Ариана Пак учун очилган ҳисоблар ҳали ёпилмаган. Уларнинг бири Корея, бошқаси Исроилда нархи тахминан 200 минг доллардан юқори бўлган йирик операцияларни ўтказиши керак», — деди Хўжахонова ҳамда фонд сайти орқали улар учун хайрия маблағларини ўтказиш мумкинлигини эслатиб ўтди.

    Тадбирда ёрдам кўрсатилган бемор болалар ҳам ота-оналари билан бирга иштирок этди. Оқ қон ташхиси қўйилган 13 ёшли Дилшода Жўраеванинг отаси унинг қизига марафонда йиғилган маблағлар ҳисобидан 6,2 миллион сўм ажратилганини маълум қилди. Қизалоққа энди ҳар бири 2 миллион сўм турадиган тўртта дори учун яна ёрдам зарур.

    Ўтган вақт давомида давлат томонидан кимё препаратлари учун 5,5 миллион доллар, қон касалликлари беморларини даволаш учун 23,8 миллиард сўм маблағ ажратилди.

    Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси раиси Ширин Обидованинг таъкидлашича, бу маблағлар касалликни тўлиқ енгишда етарли эмас, «онкологик касалликларга қарши курашиш фақатгина давлатнинг иши бўлиб қолмасдан, жамиятнинг елкасида ҳам масъулият бўлиши керак».

    Ширин Обидова.

    Ширин Обидова.
    Фото: «Юксалиш»

    «Саратон — ҳукм эмас, уни енгиш мумкин. Марафон ўз фаолиятини кейинги босқичларда давом эттираверади. Ҳомийлар ва хайрия қилишни истаганларни тўхтамасликка чақирамиз», — дея қўшимча қилди Обидова.

    Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 27 май куни «Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинган эди.

    Қарорга биноан, онкология хизматини ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун давлат бюджетидан 2021 йилда қўшимча 60 миллиард сўм, 2022 йилдан бошлаб 125 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.

    Мавзуга доир: Эзгу Амал фонди Президент Шавкат Мирзиёевга онкологик ёрдам сифатини яхшилашни сўраб мурожаат қилди

    23.06.2021, 13:55   Изоҳ (0)   15101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ТуркПАга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди

    23.06.2021, 13:11

    Ўзбекистонда 24 июнь куни 39 даражагача иссиқ бўлади

    23.06.2021, 12:58

    Ўзбекистонда коррупционерлар «қора рўйхати» шакллантирилади

    23.06.2021, 12:22

    Қозоғистонда полиция хизматига 86 та Cobalt автомобиллари фойдаланишга топширилди

    23.06.2021, 12:12

    Ўзбекистонда сўнгги суткада яна 28 мингга яқин киши коронавирусга қарши эмланди

    23.06.2021, 11:26

    Санъат ва маданият институтининг Фарғона филиали карантинга олинди

    23.06.2021, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.