Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясига (ТуркПА) аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга таяниб, Anadolu агентлиги хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Фото: Сенат матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Тошкентда Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари ТуркПА делегацияси билан учрашув ўтказган. Туркия парламенти депутати Исмет Учма бошчилигидаги делегация таркибида Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия парламентарийлари ҳам ташриф буюрган.

Томонлар Туркий давлатлар кенгаши аъзолари ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, шунингдек, ТуркПА ва Ўзбекистон парламенти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.

Таъкидланишича, Содиқ Сафоев Ўзбекистонда келажакда ТуркПАга қўшилиш бўйича қарор қабул қилган.

Маълумот учун, ТуркПА (2008 йилда ташкил этилган) мамлакатлар парламентлари ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга қаратилган. Ассамблея томонидан қабул қилинадиган барча қарорлар фақат тавсиявий характерга эга. Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари ТуркПА аъзолари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 31 март куни Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммитида иштирок этиб, ўз нутқида мустаҳкам тарихий ришталар, муштарак тил, маданият ва маънавий қадриятлар асосида шаклланган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши минтақавий ҳамкорликнинг самарали механизмига айланиб бораётганини алоҳида таъкидлаганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Бундеслига. “Бавария” сафарда ғалаба қозонди ва Германия чемпионига айланди, “Боруссия Д” ўз майдонида “Майнц”ни енга олмади 
Дунё
Юк машинасидан чиққан нацистлар байроғи, Будданинг туғилган кунига аталган аждаҳо, модель бўлган чихуахуа — ҳафта суратлари
Маҳаллий
Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган юк машинаси ЙТҲ содир қилди