Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида тиббиёт бирлашмаси ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этган муассаса раҳбари жаримага тортилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқ орқали «Шифокорларни қадрига етмаган юрт!» сарлавҳаси остида тарқалган видео бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари ўтказилган.

Ўрганишлар давомида 15 июнь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси 55-сонли оилавий поликлиникаси раҳбари 7 нафар ходимни поликлиника ҳудудини тозалаш ишларига мажбуран жалб этгани аниқланган. Шу сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари (12,25 миллион сўм) миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Аввалроқ ходимини ҳақорат қилган Ўрта Чирчиқ ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ишдан олингани, Шаҳрисабзда тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани тўғрисидаги хабарни бош шифокор рад этгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда талаба қизнинг шахсий суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик учун пул талаб қилган шахс ушланди
Дунё
Ерга ҳафта охирида кўп қаватли бино ўлчамидаги астероид яқинлашмоқда
Маҳаллий
“Катта мулозимлар ҳам ‘подвал’ларга тушиб-чиқарди” — Камолиддин Раббимов санъаткорлар Ислом Каримов даврини танқид қилаётгани ҳақида