• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тилимизни биламизми: тўғриси – хато, хатоси – тўғри. Ғалати машҳур сўз-жумлалар ҳақида

    Тилимизда оммалашиб кетган ва янглишлиги билинмайдиган сўз ва иборалар бор. Энди уларни тўғрилашга уриниш беҳуда. Хатолигига ҳамма кўниккан сўз-у бирикмаларни тўғрилаб ишлатсангиз, хатога йўл қўйган бўласиз. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб бугун шу ҳақда сўз юритади.

    Ҳар нарсага кўникилади, хатога ҳам

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Психологларнинг айтишича, бирор одат шаклланиши ёки йўқолиши учун ўртача бир ой вақт керак экан. Муттасил қилинадиган янглиш ишга тана ўрганиб қолади. Тилда ҳам шунга ўхшаш ҳолат.

    Эркин Воҳидов бир мақоласида ёзади: «Эскидан қолган ғалати машҳур деган гап бор. Бу машҳур бўлган хато демакдир. Ғалат сўзининг ўзбек тилида ғалати шаклида қизиқ, ажойиб деган маъно касб этгани ўзи ғалати машҳурдир». Чунки ғалат сўзи арабчада хато, нуқсон, адашиш каби маъноларни англатади. Унга форсча -и изофаси қўшилган ва ўзбек тилида аслиятдагидан бошқа мазмунни билдиради.

    Бирор сўз ёки иборани хато ишлатиш оммалашиб кетса ва у табиий қабул қилинадиган бўлиб қолса, энди бошқа йўл йўқ, ноилож рози бўласиз. Ғалати машҳур ана шу.

    Ўртамиёна – «ўртаўрта» дегани

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ғалати машҳур тушунчасини таҳрир илмининг устаси, раҳматли Маҳмуд Саъдий домла ўртамиёна сўзи ёрдамида тушунтириб берганди. Ўзбекчадаги ўрта сўзи форсчада миёна бўлади. Лекин биз иккаласини қўшиб ишлатамиз. Сўзма-сўз ўртаўрта дегани. Бу хато-ку, битта сўзни икки марта такрорлаб нима ҳожат, деб бақир-чақир қилгандан эса фойда йўқ.

    Ўртамиёна ўрта даражадаги; ўртача маъносида ишлатилади. Баъзи ўринларда бу сўздаги маъно нозикликларини унинг маънодошлари ифодалай олмайди. Масалан:

    Ўртамиёна асар – ўртача даражадаги, эътиборга унча арзимайдиган, илиқ-милиқ асар. Бу ўринда ўртамиёна сўзида бироз назарга илмаслик, менсимаслик ёки тавсия этмаслик мазмуни ҳам яширинган. Унинг ўрнига ўртача ёки ўрта даражадаги сўзларини қўйиш бу маъно қирраларини акс эттирмайди.

    Ўртамиёна уй – бунда юқоридаги каби маънолар йўқ. Уйнинг ҳажми, кўриниши, жиҳозланиши ўртача даражадалиги англашиляпти.

    Айрим ғалати машҳурлар бор, тўғрисини ишлатсангиз, хато қилган бўласиз. Иккита мисол келтираман.

    Кўчанинг боши эмас, охири берк бўлади

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Боши берк кўча ибораси йўлини, иложини топиш қийин бўлган, мушкул аҳволни англатади:

    Илмсиз тажриба – боши берк кўча.

    П. Турсун, «Ўқитувчи».

    Отабек боши берк кўчада қолгандек бўлди, жавобига қийналди.

    А. Қодирий, «Ўткан кунлар».

    Аслида кўчанинг боши эмас, охири берк бўлади. Берккўчанинг сўнгига, тугашига борган киши ундан қандай чиқишни билмай қийналади, орқага қайтишини, овора бўлишини ўйлаб асабийлашади. Кўчанинг боши берк бўлса (ўзи одатда бундай бўлмайди), шунчаки кирмай қўя қолади, қийинчилик ҳам йўқ. Бироқ тилда иборанинг айни шу шакли – боши берк кўча урф бўлган. Унинг ўрнига охири берк кўча деб қўллаш хато бўлади. Абдулла Қаҳҳор айтганидек, «Шаҳардаги ҳамма соатлар беш минут илгари – нотўғри бўлса ва ҳамма шунга амал қилса, сенинг соатинг беш минут кейин – тўғри бўлганидан нима фойда?!»

    Олдин чиқасиз, кейин келасиз

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Келиб чиқмоқ – юзага келмоқ, юзага чиқмоқ, пайдо бўлмоқ. Бу иборанинг шарҳини изоҳли луғатдан топа олмадим. Лекин у тилимизда кенг қўлланади:

    Ичкилик, безорилик, бузилиш, одобсизлик – ҳаммаси бекорчиликдан келиб чиқади.

    А. Мухтор, «Чинор».

    Бешиктерватар хавф-хатар сезиши билан олдинги оёқларини юқори кўтариб, тебраниб туради. Номи ҳам шундан келиб чиққан.

    «ЎзМЕ».

    Аслида келиб чиқмоқ эмас, чиқиб келмоқ бўлиши керак. Чунки одатда ичкаридан дастлаб чиқилади, сўнг келинади. Олдин келиб, кейин чиқилмайди. Лекин нимагадир доим аксини айтамиз ва бу меъёрга айланган. Юқоридаги мисолларда келиб чиқмоқ ўрнида чиқиб келмоқ иборасини ишлатиш хато бўлади. Фақат жисмоний ҳаракат маъносидагина шу шаклда ишлатиш мумкин ва бунда у ибора саналмайди:

    Сўйлоқ киши чиқиб келиб, юкни қабул қилиб олгач, чой-пойга шама қилиб ўтирмай, дарҳол эшикни ёпди.

    А. Обиджон, «Аканг қарағай Гулмат».

    Мен маҳаллага бир чиқиб келай-чи, нима янгилик бор экан.

    Ичкаридан ўттиз беш-қирқ ёшлардаги бир киши чиқиб келди.

    Оммалашган хато ғалати машҳур бўлавермайди

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Лекин бир нарсани ёдда тутиш керак: янглиш қўлланган ва оммалашган ҳар қандай сўз ёки ибора ғалати машҳур бўлавермайди.

    Дейлик, бугун қўлланади сўзини кўпчилик қўлланилади деб ишлатаётган, бу хато ҳатто нуфузли нашрлар, илмий адабиётлар, қонун ҳужжатлари матнларида жуда кўп кўзга ташланаётган бўлса-да, ғалати машҳур эмас. Хато.

    Ғалати машҳурни фарқлашнинг оддий усули бор: сўз ёки ибора асли хато экани сезилмайдиган даражага келиши, худди шу шаклда луғатларга кириши керак.

    23.06.2021, 17:28   Изоҳ (0)   58815
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.