18 июнь куни учинчи марта ота-оналик бахтига сазовор бўлган хонандалар жуфтлиги Ойбек ва Нигора 22 июнь куни қизалоғини туғруқхонадан олиб чиқди. Самия исми берилган қизалоқ катта дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқилди. Хонандаларнинг уйига кўплаб шоу-бизнес вакиллари жам бўлди. Улар яшайдиган хонадон йўлаги байрамона безатилди. Оиланинг яқинлари, қўни-қўшнилар уларнинг қувончига шерик бўлиш учун ташриф буюрди. Чақалоқни кутиб олиш маросимида Ойбек ва Нигора қизларига атаб куйлаган «Қизим» деб номланган қўшиқ жаранг сочди.
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)