Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

20 июнь куни тахминан соат 04:30 ларда Сурхондарёда юк машинаси ва Nexia ўртасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Музработ тумани «Сополлитепа» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга 4К-626 автомобиль йўлининг 30 километрида 23 ёшли Б.Р бошқарувида бўлган давлат рақам белгисиз Nexia-3 ўзига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ў.Д бошқарувида бўлган Shacman русумли юк автомашинасининг йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашув содир этган.

Авария оқибатида Nexia автомашинасида ёнғин чиқиб, ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Аввалроқ Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Damas тут дарахтига бориб урилиши оқибатида йўловчи вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди