Ўзбекистонга хориждан 143,8 миллион долларлик ўсимлик мойи ва ёғ маҳсулотлари олиб келинган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 60,4 фоизга кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига таяниб Spot хабар бермоқда.
Шунингдек, 2021 йилнинг дастлабки 5 ойи давомида Ўзбекистон 155,4 миллион долларлик автомобиллар экспорт қилди. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 баробарга кўп.
Январь—май ойлари давомида 55,9 миллион долларлик (2020 йилга нисбатан 3 фоизга ошган) электр токи, 27,3 миллион долларлик (34 фоизга кўпайган) нефть ва нефть маҳсулотлари, 294,1 миллион долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.
Бундан ташқари, 2021 йилда 1,1 миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, умумий экспортнинг 19,2 фоизини ташкил этган ва 2021 йилга нисбатан 68 фоизга ўсган.
Ўтган 5 ой давомида 2,9 миллиард долларлик машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари импорт қилинган. Бу умумий импорт таркибида 32,6 фоизни эгаллаган.
Бундан аввал Ўзбекистон январь—апрель ойларида хориждан қанча мобил телефон импорт қилгани, Ўзбекистон 2021 йилнинг тўрт ойида хорижга қанча миқдорда мебель сотгани ҳамда Ўзбекистон яна олтин экспорт қилишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)