Ookla компанияси «Speedtest.net» сервиси 2021 йил май ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди.
Рейтингда Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича ўз ўрнини 4 поғонага яхшилаб, 120-ўринни эгаллаган. Аниқланган интернет тезлиги (Fixed Broadband) бўйича эса Ўзбекистон умумий рейтингда учта позицияга кўтарилиб, 180-мамлакат ичида 91-поғонани эгаллади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир йил ичида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 1,5 баробарга (53,2 фоизга), яъни 26,45 мегабит/секунддан (2020 йил май) 40,54 мегабит/секундгача (2021 йил май) ўсганлигини маълум қилди.
Бундан аввал Ўзбекистонда операторларга интернет тариф режалари тезлигини кўрсатишда «-гача» қўшимчасидан фойдаланиш расман тақиқлангани ҳамда Ўзбекистон ташқи интернет каналининг тезлиги сониясига 1800 гбитга етказилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)