• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    БМТ: Қурғоқчилик навбатдаги пандемияга айланиш арафасида

    Дунё бўйлаб сув танқислиги ва қурғоқчиликдан зарарланиш COVID-19 пандемияси билан беллашиши мумкин. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг офатлар хавфини камайтириш бўйича махсус вакили Мами Мизутори айтиб ўтди, деб ёзади Reuters.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    «Қурғоқчилик навбатдаги пандемияга айланиш арафасида ва уни даволаш учун вакцина йўқ», — деди Мизутори.

    БМТ маълум қилишича, 1998 йилдан 2017 йилгача бўлган даврдаги қурғоқчилик камида 124 миллиард долларлик иқтисодий зарар етказиб, 1,5 миллиарддан ортиқ кишига таъсир қилган ва бу рақамлар ҳали «етарлича ҳисобланмаган бўлиши мумкин».

    Ташкилот қайд этишича, ҳозирги кунга қадар глобал исиш Жанубий Европа ва Ғарбий Африкада қурғоқчиликни кучайтирди. Агар дунё чора кўрмаса, қурбонлар сони «осмонга чиқиши» мумкин. Ушбу асрда 130 га яқин мамлакатда қурғоқчилик хавфи юқори бўлиши мумкин.

    «Қурғоқчилик худди пандемия сингари, одатда узоқ давом этади, кенг географик диапазонга эга ва келтирадиган зарари ҳам катта», — деди Мизутори. — «Бу билвосита озиқ-овқат танқислиги ва уларнинг нархи ошиши туфайли қурғоқчиликни бошдан кечираётган мамлакатларга таъсир қилиши мумкин».

    Шу билан бирга, БМТ Африка, Марказий ва Жанубий Америка, Марказий Осиё, Жанубий Австралия, Жанубий Европа, Мексика ва АҚШда тез-тез ва оғир қурғоқчиликлар юз бериши кутилаётганини айтди.

    БМТнинг чўлланиш билан курашиш учун масъул ходими Иброҳим Тяунинг сўзларига кўра, тупроқ деградациясига қисман ерлардан нотўғри фойдаланиш ҳам сабаб бўлади ва бу дунёни «борса келмас нуқтага» яқинлаштирди.

    «Дунёнинг бошқа қисмларида содир бўлаётган ушбу ҳодиса сўзсиз Европада ҳам юз бериши мумкин«, — дея хулоса қилди у.

    Мавзуга доир:

    • Коронавирус пандемияси ва қурғоқчилик сабабли ҳинд чойининг нархи қимматлашмоқда
    • Туркманистондаги қурғоқчилик 2018 йилга нисбатан кучлироқ бўлиши мумкин
    • БМТ пандемия сабабли глобал озиқ-овқат танқислиги хавфи ҳақида огоҳлантирди

    19.06.2021, 09:24   Изоҳ (0)   24377
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ ва Туркия Кобул аэропортининг хавфсизлигини таъминлашга келишиб олди

    19.06.2021, 08:23

    Путин билан учрашувидан сўнг Байден «глобал аудитория қаршисида ожиз» деб таърифланди

    18.06.2021, 20:57

    Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    18.06.2021, 20:11

    Қримнинг Ялта шаҳрида кучли ёмғир тошқинга сабаб бўлди. Аҳолидан уйда қолиш сўралмоқда (фото ва видео)

    18.06.2021, 19:25

    Москвада коронавирусга чалинганлар сони бўйича мутлақ рекорд қайд этилди. Шаҳарда чекловлар июнь охиригача узайтирилди

    18.06.2021, 18:54

    Қирғизистонда фермерлар сув танқислиги туфайли намойишга чиқди. Қурғоқчилик Ўзбекистон ва Қозоғистонга сув берилаётгани билан боғланмоқда

    18.06.2021, 18:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01

    Трамп: “Зеленскийга маслаҳат — келишув тузиш”   

    Дунё | 16 август, 10:59

    Тошкентда спиртли ичимликлар дўкони олдида жанжал юзага келди

    Ўзбекистон | 16 август, 10:44

    Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

    Спорт | 16 август, 10:30

    Аляскадаги саммит: Путин ва Трамп музокаралари якунланди. Улар икки соатдан ортиқ давом этди 

    Дунё | 16 август, 09:59

    АПЛ. “Ливерпуль” 1-турда “Борнмут” дарвозасига тўртта гол урди (видео)

    Спорт | 16 август, 09:37

    Жазо муддатидаги шахс катта миқдорда сохта долларларни сотаётган вақтида қўлга тушди

    Сирдарё | 16 август, 09:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.