Қримнинг Ялта шаҳрида олти соатлик кучли ёмғир туфайли шаҳардан ўтувчи Водопадная дарёси ўз қирғоқларидан тошиб кетди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Хабарга кўра, Ялтада барча йўлларни ва бир нечта кўп қаватли уйларни, шунингдек,  «Кримэнерго» хўжалик зонасини сув босган, бу эса электр таъминотининг узилиши хавфини келтириб чиқаради.

Ёмғир касалхоналар ва бошқа ижтимоий объектларга таъсир кўрсатмаган. Ялта яқинидаги Форос посёлкасида ичимлик суви таъминоти ўчган.

Фото: «ВКонтакте»

Фото: «ВКонтакте»

Фото: «ВКонтакте»

Ялта маъмурияти раҳбари Янина Павленко шаҳар аҳолиси ва сайёҳлардан уйдан чиқмасликни сўради.

«Ҳурматли Ялта аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари! Мумкин бўлса, уйда қолинг!» — деб ёзди Ялта раҳбари Facebook’да.

Янина Павленко.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Ялтанинг сув босган қисмларидан аҳолини эвакуация қилиш бошланди. 17 июнь оқшомида шаҳарга 42 мм ёғингарчилик тушган. Қрим Гидрометеорология маркази маълум қилишича, минтақанинг Ай-Петри тоғ зонасига 84 мм ёмғир ёғган, бу бир ойлик ёғингарчилик меъёри (72 мм)дан ҳам кўп.

Синоптикларнинг хабар қилишича, ёмғир 18 июнь куни ҳам давом этади,  дам олиш кунлари эса пасаяди ва жанубда атмосфера босими кўтарила бошлайди.

Фото: Instagram

Фото: «ВКонтакте»

Фото: «ВКонтакте»

Фото: «ВКонтакте»

Фото: Instagram

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг жанубий ҳудудлари, хусусан, Керчда 16—17 июнь кунлари ёғган тропик ёмғир туфайли уйларни сув босган эди. Кучли ёмғир, шунингдек, электр энергияси ва транспорт ҳаракатининг узилишига олиб келган.