Ўзбекистонда 14 июнь куни жами 43 991 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 19 042 нафари биринчи босқичда, 14 282 нафар фуқаро иккинчи босқичда ҳамда 10 667 нафар фуқаро эса учинчи босқичда эмланган.
Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2 652 685 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 58 029 дозаси учинчи ва 990 029 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 605 627 кишини ташкил этмоқда.
14 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни
- Тошкент вилояти (8668 доза),
- Фарғона вилояти (6277 доза),
- Самарқанд вилояти (4464 доза) банд қилди.
- Фарғона вилоятида 318 075 доза,
- Андижон вилоятида 308 629 доза,
- Наманган вилоятида 307 824 дозани ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)