Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2021 йилнинг ўтган беш ойи давомида ташқи меҳнат бозорида амалга оширилган ишлар ҳисоботи билан бўлишди.
Унга кўра, январь—май ойлари давомида ташқи меҳнат бозоридаги 259 та салоҳиятли иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, улардаги 69 минг 808 та бўш иш ўринлари аниқланган.
Шунингдек, Ўзбекистондаги касб-ҳунар марказларида 24 минг 616 нафар фуқаро ўқишга жалб қилинган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 17 минг 350 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Шундан:
- 15 минг 126 нафари Россияга;
- 1 минг 795 нафари Қозоғистонга;
- 420 нафари Жанубий Кореяга (E-8 визаси ва меҳнат шартномаларини қайта тиклаш ҳисобига);
- 7 нафари БААга.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)