Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 8 июнь, сешанба куни ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари 2021 йил якунига қадар парранда гўшти етиштиришни 450 минг тоннага етказиш кераклигини қайд этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
«Бозордаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш — бу тадбиркорларни мажбурлаш, уларга маҳсулотини паст нархларда соттириш, дегани эмас.
Биринчи галда, тадбиркорларга бозорда таклифни кўпайтириш учун шароит яратиб бериш керак. Шунингдек, чорвачиликнинг қисқа муддатларда юқори натижа берадиган йўналишларига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Йил якунига қадар парранда гўшти етиштиришни 450 минг тоннага етказиш керак. Бунда, Турдимов – 120 минг тонна, Д.Хидоятов – 100 минг, Бозоров – 44 минг, Абдурахмонов – 35 минг, Абдураззоқов – 30 минг, Ғ.Мирзаев – 28 минг, З.Мирзаев – 18 минг, Камалов, Сариев, Зарипов – 17 мингдан, Солиев, Боболов – 12 мингдан, Эрманов – 11 минг, Турсунов – 10 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга масъул бўлади», — деди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)