Футбол бўйича ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралаши доирасидаги бир қатор ўйинлар 5 июнь, шанба куни бўлиб ўтди.
Ўзбекистон жой олган D гуруҳи пешқадами Саудия Арабистони терма жамоаси Яманга қарши баҳс юритди. Майдон эгалари биринчи бўлимдаёқ рақиб дарвозасини уч бор аниқ нишонга олди. Фаҳад ал-Муваллад дубль қайд этган бўлса, Салим ад-Довсари битта гол муаллифига айланди.
Саудия Арабистони — Яман учрашувидаги голлар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
H гуруҳи етакчиси Жанубий Корея Туркманистонга қарши ўйин ўтказди. Унда кореяликлар рақиб дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди. Учрашувда Ҳван Ий Жо дублни расмийлаштирган бўлса, Нам Тай Ҳи, Ким Ён Гвон ва Квон Чан Ҳон бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу гуруҳнинг яна бир ўйинида Ливан терма жамоаси Шри-Ланка устидан иродали ғалабага эришди.
ЖЧ—2022 саралаши
5 июнь, шанба
Саудия Арабистони — Яман 3:0
Голлар: 1:0 – 4 Довсари, 2:0 – 17 ал-Муваллад, 3:0 – 32 ал-Муваллад.Жанубий Корея — Туркманистон 5:0
Голлар: 1:0 – 10 Ҳван Ий Жо, 2:0 – 45+2 Нам Тай Ҳи, 3:0 – 57 Ким Ён Гвон, 4:0 – 64 Квон Чан Ҳон, 5:0 – 73 Ҳван Ий Жо.Ливан — Шри-Ланка 3:2
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!