• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Бойлар ҳам йиғлайди: Фарзандларидан айрилган олигарх ва сиёсатчилар (фото)

    Бахтсиз ҳодисалар, терактлар ва йўл-транспорт ҳодисалари натижасида ўз фарзандларидан айрилган олигарх ва сиёсатчиларнинг фожиали ҳаёти ҳақида маълумот берамиз.

    Wow Toys эгасининг меросхўри

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Британиялик болалар ўйинчоқлари компаниясининг бадавлат эгаси ўтган йили кузда фарзандини дафн этди: ёш қиз овқатланаётганда вафот этди. Бунда Нандим Эднан-Лаперуза ўзининг 15 ёшли қизи Наташа сэндвич сотиб олган таомлар тармоғини айблади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Қизнинг кунжутга аллергияси бўлган, лекин у организмининг унга бўлган реакциясини жуда яхши биларди, шунинг учун атайлаб ўзига мос сэндвич буюртма қилган. Аммо кунжут сэндвич ичига қўшилган, бу дарҳол нафас йўлларининг спазми ва кучли анафилактикани келтириб чиқарган.

    Дорилар ўз вақтида юборилганига қарамай, қизнинг юраги уришдан тўхтаган. Қиз дарҳол касалхонага етказилган, аммо уни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Наташа Эднан-Лаперузнинг иши бўйича жиноий иш қўзғатилган. Қизнинг отаси адолатни тиклаш ва бошқаларни мумкин бўлган фожиадан ҳимоя қилиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилган.

    Даниялик миллиардер ва учта «айиқ болалари»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    2019 йил апрель ойида Шри-Ланкада содир бўлган теракт натижасида Даниядан келган энг бой бизнесменнинг учта фарзанди ўлдирилди. Пасха таътили пайтида худкуш террорчилар премиум меҳмонхона ва католик черковлари яқинидаги обрўли ҳудудда бир қатор портлашларни уюштирган. Фожиа юз беришидан уч кун олдин миллиардернинг қизи тармоққа опа-сингиллари ва укаси билан тушган фотосуратини жойлаб, оилавий фотосурат тагига: «Уч айиқчалар» деб изоҳ ёзганди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Vero Moda, Jack & Jones брендлари ва Asos акциялари эгаси, бизнесмен Андерс Холч Повлсен воқеа ҳақида изоҳ беришни хоҳламаган. Маълум бўлишича, ўша терактда у, рафиқаси Анна ва бир нафар фарзанди омон қолган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Сўнгги скрипка: Сукановнинг вафот этган қизи

    2019 йил июль ойи ўрталарида таниқли санъат коллексионери ва хайрия ишлари ҳомийси Игорь Сукановнинг 17 ёшли қизи вафот этди. Қиз 18 июнь куни Лондонда вафот этган, аммо дастлаб унинг қариндошлари ушбу фожиа ҳақида гапирмадилар. Ўлим ҳолати аниқланмаган: отаси қизини Лондондаги қасрида ерда беҳуш ётган ҳолда топган, аммо марҳуманинг қонида гиёҳванд моддалар борлиги ҳали расман тасдиқланмаган эди. Катя Сукановани дарҳол касалхонага олиб боришган, аммо шифокорлар уни ҳаётга қайтара олмаганлар.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Қиз скрипка чалишда профессионал бўлиб, тез-тез концертлар берган ва у қадар эрта ўлишни режалаштирмаган. Ота-онаси эса бахтсиз ҳодиса содир бўлган деб ҳисоблашади. Аслида ёпиқ эшиклар ортида нима бўлгани ҳалигача сир бўлиб қолмоқда.

    БАА султонининг меросхўри: гиёҳвандга айланган валиаҳд

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    2019 йил 4 июлда миллий фожиа юз берди: Бирлашган Араб Амирликларида ҳаддан ташқари дозада гиёҳванд моддалар истеъмоли натижасида вафот этган валиаҳд шаҳзода учун мотам эълон қилинди. 39 ёшли Холид бин Султон ал-Қосимийнинг жасади Лондонда жойлашган хонадонининг ҳаммомида топилган.

    Марҳум шаҳзода дизайнер ва Британиянинг мода маркаси Qasimi раҳбари бўлган, у айниқса Леди Гага ва бошқа нуфузли одамларнинг севимли бренди бўлган.

    Ачинарли томони шундаки, бу Шаржа султонлиги оиласидаги биринчи фожиа эмас — 1999 йилда шайхнинг тўнғич ўғли Муҳаммад вафот этган. Ўлим сабаби бир хил: Британияда ҳаддан ташқари дозада ноқонуний гиёҳванд моддалар қабул қилиш. Қироллик сулоласидан бўлган иккала ака-ука ҳам оталарининг ҳукмдор ворислари бўлиши мумкин эди, аммо тақдир насиб қилмади.

    Автомобилдан эҳтиёт бўлинг: миллиардер Маруговнинг ўғли бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    2019 йил 9 июлда гўштни қайта ишлаш корхонаси эгасининг меросхўри Владимир Маругов Фрунзенская қирғоғида дунёдан кўз юмди. Йигит мотоциклда кетаётган бўлган, аммо йўлдаги камералар қайд этганидек, такси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Натижада Маруговнинг ўғли машинани уриб юборган ва шу заҳотиёқ тўқнашув жойида ёнғин келиб чиққан.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Александр ва такси ҳайдовчиси реанимацияга ётқизилган, аммо йигит оғир жароҳатлар сабабли бир неча соат ўтгач, касалхонада вафот этган.

    Қариндошларининг сўзларига кўра, колбаса ишлаб чиқарувчи тадбиркорнинг ўғли Москва давлат институтида ўқиган, фаол ҳаёт тарзини олиб борган ва спортни яхши кўрган. Ҳозир жиддий қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин бўлган такси ҳайдовчиси кичик Маруговнинг ўлимида айбланмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • Бир лаҳзада боридан айрилиб, камбағаллик билан юзма-юз келган таниқли шахслар (фото)
    • Олмос ёки ҳаёт: Ўз эгаларига фожиали ўлим келтирган 5 та заргарлик буюми (фото)
    • Бойлар ҳам йиғлайди: Катта миқдорда қарзга ботган машҳурлар
    • Бой ва камбағал одамлар дунёга қандай қарайди: 8 та фарқ

    05.06.2021, 16:46   Изоҳ (0)   44534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик хонанда Майли Сайрус музқаймоқ компанияси билан 20 миллион долларлик шартнома имзолади

    05.06.2021, 14:55

    Instagram: Америкалик қизга уйланаётган ўзбек актёри, Муниса Ризаева Tashkent City’даги уйини кўрсатди, Нилуфар Сотиболдиева тўйга қанчага чиқади?

    04.06.2021, 22:34

    Муҳаббатга бир қадам: Муносабатлари аввалида бир-бирини ёқтирмаган жуфтликлар (фото)

    04.06.2021, 20:46

    Леонардо Ди Каприо онасига Голливуд яқинидаги сокин мавзедан шинам уй совға қилди (фото)

    04.06.2021, 18:52

    Дунёга машҳур аёлларнинг опа-сингиллари (фото)

    04.06.2021, 17:45

    Таниқли турк актрисаси Туба Буюкустун Dior брендининг юзига айланди

    04.06.2021, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Криштиану Роналду фарзандларининг онаси Жоржина Родригесга турмуш қуриш таклифини берди (фото)

    Спорт | 12 август, 14:25

    Норвегия Исроилга киритган инвестицияларини қайтариб олади

    Дунё | 12 август, 14:10

    UFC жангчиси Майкл Пейж Дрикус ва Чимаев ўртасидаги баҳснинг фаворити ким эканини айтди   

    Спорт | 12 август, 13:57

    Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотлар тарқатилиши олди олинади

    Ўзбекистон | 12 август, 13:45

    Эронда аёл 11 нафар эрини ўлдирганликда айбланди

    Дунё | 12 август, 13:19

    Зеленский Россия армияси назоратидаги ҳудудлардан воз кечишга тайёр — The Telegraph

    Дунё | 12 август, 12:59

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Дунё | 12 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.