• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қарзни ундириш ўрнига, қарздорни банкрот қилишга уринмоқда». Молия вазири Тимур Ишметов суд бошқарувчилари ҳақида

    Суд бошқарувчиларининг қарздорларни банкрот дея эълон қилиш жараёнидаги иши қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда молия вазири Тимур Ишметов Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлисида маълум қилди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сенат раиси Танзила Норбоева ҳужжатларни расмийлаштириб, корхона ва ташкилотни банкрот дея тан олиш учун судга берадиган суд бошқарувчиларига мукофот пуллари кўп тўланишини танқид қилган.

    Унинг сўзларига кўра, 2019—2020 йиллар давомида 10 мингга яқин корхона ва ташкилот банкротликнинг соддалаштирилган жараёни асосида ёпилган. Шу билан бирга, бюджет ҳисобида қарзларни ундириш кўрсаткичи 0,07 фоизни ташкил этган.

    «Айни вақтда суд бошқарувчиларига республика ва маҳаллий бюджетдан катта мукофот пуллар тўланмоқда. Яъни суд бошқарувчиларига тўланадиган маблағ, улар ёрдамида бюджетга тўпланган маблағдан бир неча баробар кўп. Фарқ шу қадар катталигидан, ушбу рақамларни айтишни ҳам хоҳламайман. Тегишли ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш керак. Чунки бу пуллар давлат бюджетиники, бу пуллар халқники», — дейди Сенат раиси молия вазирига мурожаат қилиб.

    Молия вазирлиги раҳбари бу каби муаммо борлигини тан олиб, бундай тартиб аввалига «яхши мақсадларда» қабул қилинганини таъкидлаган. Ҳар бир суд бошқарувчисига яхши пул тўланса, улар «пулнинг ортидан яхшироқ қувиши» кутилган.

    Ишметовнинг сўзларига кўра, ҳозирда «суд бошқарувчилари қарздор-ташкилотдан қарзни ундириш ўрнига, уни банкротлик орқали ёпишга уринмоқда», чунки ҳар бир ёпилган иш учун катта миқдорда мукофот пули тўланади.

    «Бироқ улар асосан судда ҳужжатлар ва банкротликни эълон қилиш амалиёти билан шуғулланади, яъни қарздор-ташкилотдан қарзни ундириш ўрнига, ‘бу умидсиз қарз, у банкрот бўлиши керак’ дейди. Бюджетга эса бир тийин ҳам тушмайди. Аммо улар ҳар бир якунланган иш учун 4,8 миллион сўмдан олади. Айрим эпчил суд бошқарувчилари 100 миллион, 1 ва 2 миллиард сўм олган», — дейди у.

    Тимур Ишметовнинг ҳисоблашича, суд бошқарувчиларига мукофот пуллари ундирилган маблағлар ҳисобидан тўланиши керак.

    «Шу сабабли биз ҳукуматга мурожаат қилдик ва ўтган чоракдан бошлаб ушбу амалиётни вақтинча тўхтатдик. Ушбу жараённи қайта кўриб чиқиш ва мутлақо бошқача йўналишни қабул қилиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги билан ишлаяпмиз», — дейди молия вазири.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 15 декабрда «Банкротлик тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун Президент томонидан имзоланган эди. Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра, банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун бериладиган аризада қарздор ва кредиторларга тўлов қобилиятини тиклаш ёки тугатиш тартиботлари қўллашни кўрсатган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқи берилган.

    04.06.2021, 11:41   Изоҳ (0)   38169
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 23 мингга яқин киши коронавирусга қарши эмланди

    04.06.2021, 11:10

    Катта тезликда машина ҳайдаш оқибатида вафот этган ҳайдовчига жаноза ўқилади — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    04.06.2021, 10:44

    «Давлат яхши менежер эмас» — Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

    04.06.2021, 10:40

    Азиз Абдуҳакимов Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 24-сессияси вице-президенти этиб сайланди

    04.06.2021, 10:33

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 201 кишида коронавирус тасдиқланди. Қурбонлар сони икки нафарга кўпайди

    04.06.2021, 10:26

    Хоразмда уч нафар қизни Дубайга фоҳишалик қилиш учун жўнатишга уринган шахслар қўлга олинди

    04.06.2021, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” футболчисига А Сериянинг етакчи жамоалари қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 6 август, 14:29

    Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлайдиган тиббий ускуна ишлаб чиқилди

    Технологиялар | 6 август, 14:20

    Трамп 8 август куни Озарбайжон ва Арманистон етакчилари билан учрашади

    Дунё | 6 август, 14:08

    Арқадағ протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Шавкат Мирзиёевни шахсан кузатиб қўйди

    Ўзбекистон | 6 август, 13:54

    Туркия авиакомпанияси бортга повербанк олиб чиқишни тақиқлади

    Дунё | 6 август, 13:45

    “Манчестер Юнайтед” Душан Влаҳович трансферидан воз кечди

    Спорт | 6 август, 13:28

    Табиий аспирин ва витаминлар кони: малина ейиш учун 7 та сабаб

    Маслаҳатлар | 6 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.