Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов UNWTO (Бутунжаҳон туризм ташкилоти) Бош ассамблеяси 24-сессияси вице-президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, UNWTO Европа минтақавий комиссиясининг овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон ва Венгрия вакиллари бир овоздан UNWTO Бош ассамблеясининг 2021 йил октябрда Марокаш шаҳрида бўлиб ўтадиган 24-сессияси вице-президентлари этиб сайланган.
Ўзбекистон вакили сифатида бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов қайд этилган.
Маълумот учун, Азиз Абдуҳакимов бир вақтнинг ўзида бош вазир ўринбосари ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети ректори, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси директори, Ўзбекистон Бадминтон федерацияси раиси ҳамда Ўзбекистон Шахмат федерацияси раиси ҳисобланади. Аввалроқ Абдуҳакимов фақат бош вазир ўринбосари сифатида маош олишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)