• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент ҳокимлиги учта йўл ўтказгич ва йўлнинг қурилиши нима сабабдан 49 млн долларга қадар қимматлашганига тушунтириш берди

    Тошкент ҳокимлиги 31 май куни Яккасарой ва Сергели туманларини бирлаштирувчи йўл ўтказгичнинг қурилиш жараёни ва лойиҳа қийматининг нима сабабдан икки баробар ошгани тўғрисида маълумот берди.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Сергели туманидаги Чўпонота, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва Қипчоқ кўчалари ўртасида жойлашган олти полосали автомобиль йўли ҳамда учта йўл ўтказгични қуриш лойиҳасининг қиймати ошгани тўғрисида олдинроқ хабар берилганди. 2021 йил 19 май куни буюртмачи ва Grand Road Tashkent ўртасида қўшимча битим имзоланган бўлиб, унинг доирасида амалга ошириладиган ишлар қиймати 280 миллиард сўмдан 518,3 миллиард сўмга қадар оширилган.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Бош лойиҳачи сифатида танланган Allegro Develop Plast компанияси техник директори Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига берган интервьюсида лойиҳанинг бошланғич нархи «космик суратга олишлар, маҳаллий ҳудуд, узунлик, кенглик ва дастлабки кўринишдан келиб чиқиб» белгиланган, деб ёзади «Gazeta.uz»

    «Биз ушбу нархни тахминий олганмиз. Мазкур қиймат асосида қурилиш ишларини бошлаганмиз. Бироқ тегишли қарорлар, йўлни тез ва сифатли қуриш борасида объектни лойиҳалаштириш учун Туркиянинг Kalyon Ulastirma компаниясини жалб этиш ғояси пайдо бўлди… Kalyon келгандан сўнг, трассани яхшилаб ўрганишимизга, яъни топографик суратга олиш, геологик тадқиқотлар, диагностик ишларни амалга оширишга тўғри келди, Kalyon Ulastirma бошқа жозибадор, сифатли ва қулай таклифни илгари сурди», — дейди у.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Унинг сўзларига кўра, якунда лойиҳа қайта ишланган — бошида унда кўприкдан Кичик ҳалқа йўлига тушиш йўллари фақат Чўпонота кўчаси тарафидан бўлган ва бу ҳайдовчилар учун ноқулайликлар туғдирарди. Лойиҳага қўшимча тушиш йўллари қўшилган.

    Бундан ташқари, кўприк «100 фоизли» монолит қоплама технологияси асосида қурилмоқда. Авваллари кўприклар тўсинлар билан ёпилган. Қалинлиги 1 метр келадиган арматурали монолит қоплама трослар билан тортилади, бу эса конструкцияга катта мустаҳкамлик ва барқарорлик беради.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Темир йўл устидан ўтган қисм халқаро стандартларга мувофиқ 5,5 метр баландликда қурилаётган эди, лекин темир йўлчилар кўприкни яна икки метрга кўтаришни талаб қилган, шу сабабли ўз-ўзида кўприкнинг қия қисми ҳам узайган.

    «Кўприкни ўтказишда муҳандислик коммуникацияларини ўзгартириш бўйича катта ишлар амалга оширилди: юқори кучланишли электр тармоғи ер остига олинди, Салар оқими ўзгартирилди, ҳозирда бир қисми йўл ҳудудига тушган магистрал газ қувури кўчирилмоқда, ҳалқа йўли яқинида тозалаш иншоотлари бўлган эди, уларни демонтаж қилишга тўғри келди», — дейилади хабарда.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Шунингдек, бошқа харажатлар ҳам бўлган: масалан, йил давомида қурилиш материалларининг (арматура ва бетон) нархи икки баробар ошган.

    «Айтиб ўтилган фактлар қурилишнинг бирламчи қиймати нима учун 236 миллиард сўмга ошганини тушунтиради. Шунингдек, лойиҳада қурилиш бўладиган барча манзилларда бузиш ишлари бўлмаслигига алоҳида эътибор қаратилди. Бу каби кенг кўламли ишларнинг барчаси иншоот қийматига киритилди», — дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Ҳокимлик томонидан эълон қилинган ҳисоб-китобларга кўра, Чўпонота йўл ўтказгичининг қурилиш қиймати 133,5 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, ҳозирда унинг нархи 52,9 миллиард сўмга ортган ва 186,4 миллиард сўмга етган. Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидаги йўл ўтказгич нархи 30,4 миллиард сўмдан 89,4 миллиард сўмга (+59 миллиард), Қипчоқ йўл ўтказгичи — 2 миллиард сўмдан 20,6 миллиард сўмга (+18,6 миллиард) етган. Йўлни қуриш ишлари 115,7 миллиард сўмдан 172 миллиард сўмга етган (+56,3 миллиард).

    Кўприкнинг умумий узунлиги 6,6 километрни ташкил этади.

    Якунда ўз ичига 51,8 миллиард сўмлик қурилиш зонасидан коммуникацияларни олиб ташлаш киритилган лойиҳанинг умумий қиймати 236 миллиард сўмга ошган — 281,7 миллиарддан 518,3 миллиард сўмга қадар.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Йўл ўтказгичнинг Чўпонота кўчасидан Ҳалқа йўлигача бўлган биринчи қисми сентябрда, Қипчоқ кўчасигача бўлган иккинчи қисми 2021 йилнинг охиригача ишга тушиши кутилмоқда. Янги йўл ўтказгич шаҳар марказигача бўлган йўлни қисқартиришга ва Ўзгариш кўчасидаги доимий тирбандликларни камайтиришга имкон беради.

    03.06.2021, 11:11   Изоҳ (0)   13724
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 271 кишида коронавирус тасдиқланди. Қурбонлар сони икки нафарга кўпайди

    03.06.2021, 10:26

    Ўзбекистонда нима сабабдан чанг бўронлари кўп кузатилаётгани ҳақида маълумот берилди

    03.06.2021, 10:20

    Термизликлар меҳмони бўлган Президент, томи «учган» уй, малика Дианадан қолган эсдалик. 2 июнь суратлари

    02.06.2021, 23:58

    Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди

    02.06.2021, 23:33

    Нима учун айрим вакциналарни икки ёки уч марта олиш керак? Бу уларнинг самарадорлиги билан боғлиқми? Ушбу саволларга мутахассис жавоб берди

    02.06.2021, 23:09

    «Бу аср лойиҳаси». Шавкат Мирзиёев Мозори-Шариф—Кобул—Пешавор темир йўли ҳақида

    02.06.2021, 22:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.