1 июнь куни Ўзбекистоннинг Ироқдаги элчиси Баҳром Аълоев (қароргоҳи Кувайтда) президент Барҳам Солиҳга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Ироқ раҳбари Шавкат Мирзиёевга биринчи бор мамлакатга элчи тайинлагани учун миннатдорчилигини билдирган.
«Мазкур қарор Ўзбекистон—Ироқ алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшишига ишонч билдирилди. Сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистон элчиси Австрия президентига ишонч ёрлиқларини топширгани, Абдулазиз Комилов Украинанинг янги тайинланган элчисини қабул қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)