Ўзбекистон ҳудудига 3—7 июнда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига ҳарорат янада кўтарилиши кутилмоқда, деб хабар берди «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 7-10 даражага юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46 даражагача исийди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни Ўзбекистон ҳудудларида об-ҳаво кескин ўзгариб, жойларда кучли шамол, қум бўронлари қайд этилганди. 29 майда Фарғона тумани Водил ҳудудларида кучли шамол ва чанг бўронлари кузатилганди. Шу куни Тошкентда бир соатдан ортиқ давом этган кучли шамол чанг бўронларини келтириб чиқариб, Бухородан келаётган чартер рейс Тошкентга қўнолмади.
Бундан аввал «Ўзгидромет» 3 июнь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилганди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 31 майдаги ҳарорат мутлақ максимумга етди
Изоҳ (0)