Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев Ангор туманидаги «Ангор Сурхон ғурури» кластерида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу кластернинг умумий ер майдони 11 минг гектардан зиёд. Шунинг 4 минг 870 гектарида ғалла етиштирилмоқда. Бу йил Россиядан касалликларга чидамли ғалла навлари келтириб экилган. Гектарига 80 центнердан ҳосил олиш кутиляпти.

Давлат раҳбари комбайнни бошқариб, ғалла ўрди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

4 минг 656 гектарда пахта қўшқатор экилган. Калифорния усулида суғориш натижасида сув сарфини 50 фоизга тежашга эришилмоқда.

Президент соҳа мутахассислари билан суҳбатда пахтани қўшқатор усулда экишни жанубий ҳудудларда оммалаштириш ва бу орқали юқори ҳосил олиш мумкинлигини қайд этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Кластерда сабзавот ва дуккакли экинлар ҳам етиштирилади.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Шеробод қуёш электр станцияси қурилишига тамал тошини қўйгани ҳамда Шавкат Мирзиёев Шерободдаги замонавий иссиқхона ва анор қадоқлаш корхонаси билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Дунё
Қозоғистонда икки яшар бола 11 та магнитни ютиб юборди (фото)