• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шодиевнинг халқаро фонди ва Тошкентдаги Москва давлат халқаро муносабатлар институти узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

    Шодиевнинг халқаро фонди (ICF) ва Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) Тошкентдаги филиали узоқ муддатли — 2025 йилгача бўлган ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Меморандум доирасида фонд томонидан техник жиҳозлар ва транспорт воситаларини сотиб олиш учун маблағ ажратилди. Шунингдек, 2021 йилнинг ёз фаслидан бошлаб, институтнинг бакалавриат йўналишида ўқувчи талабалар учун грантлар ажратиш бошланади.

    Шодиевнинг халқаро фонди (ICF) грантларига даъвогарлар Ўзбекистондаги ўрта мактабни аъло ва яхши баҳоларга тамомлаганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлган абитуриентлар, республика ёки халқаро миқёсдаги илмий, ижодий ва спорт мусобақаларининг ғолиблари, фаол фуқаролик ва жамоат мавқеига эга бўлган абитуриентлар бўлиши мумкин. Шунингдек, мурожаат қилувчилар рўйхатига ногирон ёки вояга етгунга қадар ота-она қарамоғисиз қолган ёшлар ҳам киради. Грантлар МГИМО Тошкент қабул комиссияси томонидан университетга кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган абитуриентларга қўшимча равишда тақдим этилган ҳужжатлар ва суҳбатлар асосида тақдим этилади. Ҳужжатларни қабул қилиш даврида грант тақдим этилиш шартлари ва абитуриентлар учун сўровнома ҳақидаги барча маълумотлар МГИМО Тошкент веб-сайтида жойлаштирилади.

    «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг билимга интилиши, янги авлод салоҳиятини ривожлантириш ва амалга оширишда кўмаклашиш ҳар доим фондимизнинг энг муҳим вазифаси бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Менинг ривожланишимда катта рўл ўйнаган ва олган билимларим учун ўзимнинг олий даргоҳим бўлган Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО)га жуда миннатдорман ва ватандошларим ҳам шу каби билимларга эга бўлишидан жуда хурсандман», — дейди Шодиевнинг халқаро фонди (ICF) асосчиси Фаттоҳ Шодиев.

    Шодиевнинг халқаро фонди (ICF) 1996 йилда ташкил этилганидан буён Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО)ни қўллаб-қувватлаб келади. Сўнгги 25 йил ичида фонд аълочи талабалар учун стипендия дастурини ташкил этди ва молиявий томондан қўллаб-қувватлади, ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлади, талабалар ва ўқитувчиларнинг чет элдаги амалиётлари учун тўловларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, у илмий тадбирлар, конференциялар ва мусобақаларга ҳомийлик қилиб келмоқда. Фонд фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири институтнинг нашриёт фаолиятини қўллаб-қувватлашдан иборат, яъни ўқув материаллари ва илмий мақолаларни ёзиш ва нашр этиш учун грантлар ташкил этиш, матбаа ускуналарини сотиб олиш, институтнинг ахборот ва таълим онлайн-ресурсларига ҳомийлик қилишдир.

    Фаттоҳ Шодиев Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО)ни 1976 йилда тамомлаган бўлиб, у МГИМО васийлик кенгаши аъзоси ва Россиянинг энг қадимги, энг йирик мақсадли ривожланиш фонди бўлган MGIMO Endowment Fund фондининг уч асосчиларидан бири ҳисобланади.

    Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент филиали (МГИМО Тошкент) ҳақида

    Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент филиали олтита бакалавр ва магистрлик дастурлари бўйича таълим олишни таклиф қилувчи МГИМО (Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти) нинг биринчи хорижий филиали. Филиални ташкил этиш тўғрисидаги битим 2018 йил октябрь ойида Ўзбекистон ва Россия Президентлари Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Владимир Владимирович Путин иштирокида имзоланган. Москва Давлат халқаро муносабатлар институти Тошкент филиали 2019 йилнинг сентябрь ойида ўқув дастурларини амалга оширишни бошлади.

    МГИМО Тошкент филиали ўқув дастурларининг Ўзбекистонда ўхшашлари йўқ. Профессор, ўқитувчилар таркибига Россия Федерацияси МГИМОнинг етакчи профессорлари киради, талабаларга қабулга тайёргарлик дастурлари, ноёб методлардан фойдаланган ҳолда чет тилларини ўқитиш, таълим олиш учун грантлар ва Тошкент шаҳридаги замонавий талабалар шаҳарчаси таклиф этилади. Ўқитиш модели Москва тамойиллари асосида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистонлик талабаларга асосий ўқитиш масканида ўқиш имтиёзларини олиш ва МГИМО оиласининг бир қисми бўлиш имкониятини беради.

    Москва давлат халқаро муносабатлари институтининг Тошкент филиалининг расмий веб сайти https://uzb.mgimo.ru

    Шодиевнинг халқаро фонди (ICF) ҳақида

    ICF — Шодиевнинг халқаро фонди 1996 йилда Ўзбекистонда туғилган Фаттоҳ Шодиев томонидан асос солинган нодавлат хайрия ташкилотидир. Фонд МДҲ, Осиё ва Европада хайрия лойиҳалари билан шуғулланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фонд ўз фаолиятини 2017 йил 28 августда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган ваколатхона томонидан амалга оширади. Фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг асосий вазифалари ижтимоий, илмий, тиббий соҳаларда, маданият, санъат, таълим ва спортни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тиббиёт муассасаларига, кам таъминланган инсонларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишдан иборат.

    Шодиевнинг халқаро фонди асосчиси ҳақида

    Фаттоҳ Шодиев 1953 йил 15 апрелда Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳрида туғилган. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москвадаги давлат халқаро муносабатлар институтини (МГИМО) имтиёзли диплом билан тугатган. Фаттоҳ Шодиев сиёсат фанлари номзоди, Қозоғистон Республикаси Табиий фанлар академиясининг аъзоси, шунингдек, Япония тарихи, иқтисодиёти ва сиёсати бўйича 30 дан ортиқ илмий ишларнинг муаллифи.

    Instagram

    Facebook

    Шодиев матбуот хизмати

    01.06.2021, 18:00   Изоҳ (0)   13493
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Шерободдаги замонавий иссиқхона ва анор қадоқлаш корхонаси билан танишди

    01.06.2021, 17:56

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун пастлади

    01.06.2021, 17:33

    Шавкат Мирзиёев: «Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ, китоб йўқ, лаборатория йўқ»

    01.06.2021, 17:07

    Видео: Комбайн ҳайдаётган Шавкат Мирзиёев

    01.06.2021, 16:39

    Ўзбекистонда болалар учун хайрия лойиҳаси ишга туширилди

    01.06.2021, 16:30

    Ўзбекистонга яна 70 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди

    01.06.2021, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.