Ўзбекистонда 30 май куни яна 211 кишида коронавирус тасдиқланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бу кўрсаткич 29 май куни 280 нафар, 28 май куни 264 нафар, 27 май куни 236 нафар, 26 май куни 280 нафарни ташкил этганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Наманган вилоятида,
- 24 нафари Самарқанд вилоятида,
- 6 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 65 нафари Тошкент вилоятида,
- 85 нафари Тошкент шаҳрида
Вазирликнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Бухорода 10 нафар, Наманганда 12 нафар, Фарғонада 8 нафар ҳамда Тошкент шаҳрида 177 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95 993 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3652 нафар бемор даволаняпти.
Изоҳ (0)