Италия А Сериясида 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхшилари аниқланди.

Фото: А Серия

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бельгиялик футболчи ортда қолган футбол йилида 36 та ўйин ўтказиб, 24 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фото: А Серия

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду эса мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди. Роналду 33 ўйинда 29 та гол ва 3 та ассистни амалга оширди ва А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлди.

Шунингдек, бошқа позициялар бўйича ҳам энг яхшилар аниқланди:

  • Энг яхши дарвозабон: Жанлуижи Доннарумма («Милан») — 37 ўйиндан 13 таси «қуруқ»;
  • Энг яхши ҳимоячи: Кристиан Ромеро («Аталанта») — 31 ўйин, 2 тадан гол ва ассист;
  • Энг яхши ярим ҳимоячи: Николо Барелла («Интер») — 36 ўйин, 3 гол, 7 ассист.

«Интер» 2020/2021 йилги мавсумда А Серияда 11 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликни қўлга киритди. «Аталанта», «Милан» ва «Ювентус» эса Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқди.