• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилмоқда

    Ўзбекистон Президентининг 27 майдаги қарори билан Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2022 йил 1 январдан мазкур марказ Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилиб, мустақил фаолият юритади. Марказ фаолиятини ташкил этишга хорижий экспертлар ва етакчи илмий-тадқиқот муассасалари жалб қилинади.

    Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчасида янги барпо этилган тиббиёт муассасаси биноларидан бирига жойлаштирилади.

    Шунингдек, қарорига кўра, 2021—2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар гематологияси бўлими негизида умумий штатлар ва стационар ўринлар доирасида Болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари ташкил этилади.

    Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳам Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчасида янги барпо этилган тиббиёт муассасаси биноларидан бирига кўчиб ўтади. 300 ўринли бино 2021 йил 1 сентябрга қадар фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Унда катталар ва болалар учун алоҳида жарроҳлик, жонлантириш, интенсив терапия, трансфузиология ва трансплантология бўлимлари, шунингдек, радиодиагностика ва радиодаволаш бўлимлари, бактериологик лаборатория, махсус овқат тайёрлаш бўлинмаси, болаларга таълим олиш имконияти яратилади.

    Ҳужжат билан суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш амалиётини биринчи босқичда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида, кейинчалик эса Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ҳам жорий этиш режалаштирилган.

    Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказини Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида жойлаштириш режалаштирилмоқда. Бунинг учун хорижий экспертлар ва етакчи илмий-тадқиқот муассасалари жалб қилиниб, замонавий янги бино-иншоотлар комплекси қурилади.

    Бунга ва онкология ёрдамини такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар учун давлат бюджетидан 2021 йилда қўшимча 60 миллиард сўм ҳамда 2022 йилдан бошлаб 125 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилади.

    2022 йил 1 январдан бошлаб қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш қуйидаги миллий дастурлар асосида амалга оширилади:

    • 9-14 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши вакцина билан эмлаш;
    • 30-55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни ва 45-65 ёшдаги аёллар орасида кўкрак бези саратони скрининги.
    Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг «Аёллар маслаҳатхона»лари таркибида мунтазам равишда аёллар орасида кенг кўламли бирламчи текширишларни амалга оширадиган «Онко-назорат» (Cancer-назорат) хоналари ташкил этилади. Ушбу хоналардаги текширувлар сифати Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан махсус ахборот бошқаруви тизими орқали назорат қилинади. «Онко-назорат» хоналарида фаолият кўрсатувчи шифокорларни тайёрлаш ишлари 2021 йил охирига қадар, зарур тиббий техникалар билан жиҳозланиши эса 2022 йил 1 январга қадар якунланади.

    «Онко-назорат» хоналари ташкил этилишига вилоят ҳокимлари шахсан масъул ва жавобгар. Ўз ҳудудларида гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш ҳамда муваффақиятли даволаш кўрсаткичларининг ошиши, касаллик оқибатида юз берадиган ўлим ҳолатининг камайишига эришилганлиги улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолашда асосий мезонлардан бири сифатида эътироф этилади.

    2021 йил 1 июлдан бошлаб гематология, онкология, клиник иммунология, трансфузиология ва шу соҳадаги лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказлари иш жойларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети ҳамда Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

    Шу санадан бошлаб беморларнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатлари давлат бюджетидан қопланади. Бундан ташқари, онкологик ва гематологик беморларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

    Ҳужжат билан гематологик, онкологик ва ирсий иммунологик касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлари самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида беморларнинг электрон рўйхатини юритиш тизими жорий этилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигига икки ой муддатда гематология ва онкология касалликларини даволашда фойдаланиладиган дори воситалари рўйхатини, уларнинг самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва ҳар йили янгилаб бориш юклатилди. Уч ой муддатда эса онкологик беморларнинг даволаб бўлмайдиган босқичида уларга наркотик ва психотроп воситаларни буюриш тартибини соддалаштириш, шунингдек, оғриқ қолдирувчи наркотик ноинексион воситаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича ҳукуматга таклиф киритиши лозим.

    Вазирлик, шунингдек, 2022 йил 1 мартга қадар катталар ва болаларда гематологик, онкологик ва иммунологик касалликларни ташхислаш, даволаш ҳамда беморларга паллиатив ёрдам кўрсатиш стандартлари ва клиник протоколларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида қайта ишлаб чиқади.

    Эслатиб ўтамиз, май ойининг ўрталарида Шавкат Мирзиёев Республика Гематология ва онкология ва радиология марказига ташриф буюриб, беморлар ва уларнинг қариндошлари билан суҳбатлашганди. Президент Ўзбекистон онкологик хизматини яхшилаш бўйича топшириқлар берганди.

    Мавзуга доир: «Онкологик ва гематологик касалликлар билан боғлиқ операция харажатларининг 50 фоизини давлат тўлаб беради» — Шавкат Мирзиёев

    29.05.2021, 07:45   Изоҳ (0)   13327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда эриб кетган светофор, Сиднейдаги сичқонлар босқини, судланган «Манчестер Юнайтед» афсонаси. 28 май суратлари

    29.05.2021, 00:13

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг демаркация бўйича 83-йиғилиши ўз ишини якунлади

    28.05.2021, 23:58

    «Нимага коррупция бўляпти? Нимага ер сотяпти? Қаерга қараяпти бу ноинсофлар?» — Мирзиёев коррупцияга қарши кураш кучайтирилишини маълум қилди

    28.05.2021, 23:48

    Тошкентдаги реклама баннерларини бузиш бўйича қарор ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган — бизнес-омбудсман

    28.05.2021, 23:42

    Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси яқинида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. ИИБ воқеага муносабат билдирди

    28.05.2021, 23:27

    Ўзбекистон ташқи қарзи 2020 йилда нималарга сарфланди?

    28.05.2021, 23:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.