Эркин Искандаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.
Маълум қилинишича, Искандаровнинг ўрнига Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Ўктам Тўраев тайинланган.
Аввалроқ Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўктам Тўраев бошқа ишга ўтгани муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилгани тўғрисида хабар берилганди. Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Абдусалом Хўжақулов Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январида Президентнинг тегишли қарорига асосан Давронжон Одилов қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари, март охирларида эса Насрулла Бабаев қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)