Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 21 май куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини кўтарди, деб хабар бермоқда Spot.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 590 сўмга сотиб олишни, 10 650 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу янги максимал кўрсаткич ҳисобланади.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- «Агробанк» сотиб олиш — 10 570, сотиш — 10 650;
- Asia Alliance Bank: сотиб олиш — 10 590, сотиш — 10 650;
- НБУ: сотиб олиш — 10 580, сотиш – 10 640;
- Оrient Finans Bank: сотиб олиш — 10 535, сотиш — 10 640;
- «Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 550, сотиш — 10 650.
Изоҳ (0)