Футбол бўйича Италия Кубоги финал ўйини доирасида «Ювентус» ва «Аталанта» 19 май, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Деян Кулусевски 31-дақиқада ўзининг чиройли зарбаси билан «Ювентус»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Руслан Малиновский орадаги фарқни йўққа чиқаришга эришди. Иккинчи бўлимнинг 73-дақиқасида эса Федерико Кьеза туринликларга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Ювентус» ҳал қилувчи ўйинда «Аталанта»ни мағлуб этиб, Италия Кубогига эга чиқди.
Италия Кубоги
Финал баҳси
19 май, чоршанба
«Аталанта» — «Ювентус» 1:2
Голлар: 0:1 – 31 Кулусевски, 1:1 – 41 Малиновский, 1:2 – 73 Кьеза.«Аталанта»: Голлини, Ҳатебур (Иличич, 76), Ромеро, Толои (Гимшити, 76), Гозенс (Миранчук, 83), Малиновский (Муриэль, 68), де Рон, Пессина (Пашалич, 68), Фройлер, Паломино, Сапата.
«Ювентус»: Буффон, Кьеллини, Данило, де Лигт, Куадрадо, Рабьо, Бентанкур, Кулусевски (Бонуччи, 83), Маккенни, Кьеза (Дибала, 74), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Кьеллини (27), Малиновский (35), де Лигт (41), Ромеро (78), Фройлер (85), де Рон (88), Иличич (89).
Четлатиш: Толои (88).
Изоҳ (0)