• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия COVID-19 эпидемиясини назорат остига олди, Ҳиндистонда COVID-ўлимлар бўйича яна антирекорд кузатилди, Россияда тўртинчи вакцина муомалага киритилади. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига қараганда, дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 163 685 287 кишига етди. Ушбу кўрсаткич бўйича доимгидек АҚШ (32,9 миллион), Ҳиндистон (25,2 миллион) ва Бразилия (15,6 миллион) етакчилик қилмоқда. Глобал ўлимлар сони эса 3 391 740 кишини ташкил этмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Туркия ҳукумати коронавирус эпидемиясини жиловлашга муваффақ бўлди.

    «Рамазон ойида жорий қилинган тўлиқ локдаун эвазига пандемия назоратга олинди. Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида мамлакатдаги вазиятни нормаллаштириш бўйича 1 июндан кейин бошланадиган иккинчи босқични ҳам муҳокама қилдик», — деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

    У расмийлар хавф гуруҳларига кирувчи аҳолининг барчасини эмлаш бўйича иш олиб бораётганини ва карантин чоралари «халқни қийнаш» учун эмас, балки «оғир» даврдан тезроқ ўтиш учун қабул қилинганини қўшимча қилди. Туркия президентининг фикрича, энг ёмони ортда қолди, аммо чеклов чораларини бутунлай олиб ташлашга яна бироз вақт керак бўлади.

    Туркияда 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ локдаун жорий қилинган эди. 4 май куни ҳукумат режимни янада кучайтирган. 17 майдан мамлакатдаги карантин режими босқичма-босқич юмшатила бошлади.

    Мавзуга доир: Туркия 15 майдан бошлаб 16 та мамлакатдан келган сайёҳлар учун коронавирусга тест топшириш мажбуриятини бекор қилади

    Ҳиндистон COVID-19’га қарши янги дорининг биринчи партиясини муомалага чиқарди

    2-дезокси-D-глюкоза (2-DG) деб номланадиган препарат Ядро тиббиёти ва иттифоқдош фанлар институти (INMAS) ҳамда Мудофаа тадқиқотлари ва ривожлантириш ташкилоти (DRDO) лабораторияси томонидан Ҳайдоробод шаҳридаги Dr. Reddy’s Laboratories ҳинд фармацевтика компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган.

    Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингх Фавқулодда вазиятларда фойдаланишга мўлжалланган дори-дармонларни назорат қилиш бошлиғи тасдиғидан ўтган 2-DG’нинг биринчи партиясини соғлиқни сақлаш вазири Харш Вардханга топширди.

    Мавзуга доир: Ҳиндистон коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунёда 2-ўринга чиқди. Мамлакат COVID-19’ни даволовчи «Ремдесивир» дорисини экспорт қилишни тўхтатди

    Ҳиндистонда COVID-19’дан кунлик ўлим бўйича янги антирекорд ўрнатилди

    Мамлакатда ўтган бир кеча-кундузда 4329 киши коронавирус туфайли вафот этди. Бу 24 соат ичида қайд этилган антирекорд даражадаги кўрсаткич. Бунгача суткалик ўлимлар бўйича антирекорд 12 майда кузатилган — 4205 киши.

    Мамлакатда ўтган кун давомида яна 263 533 кишида COVID-19 аниқланди. Пандемия бошидан буён Ҳиндистонда 25 228 996 киши коронавирус билан касалланган, уларнинг 278 719 нафари вирус қурбонига айланган. Ҳиндистон инфекцияга чалинганлар сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.

    Мавзуга доир: Ҳиндистон ҳукумати жасадларнинг Ганга дарёсига ноқонуний ташланишига қарши курашмоқда

    Россияда яқин кунларда коронавирусга қарши тўртинчи вакцина ишга туширилади

    Россия президенти Владимир Путин тўртинчи вакцина тез орада муомалага киритилишини айтди, аммо айнан қайси препарат ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмади.

    Россия шу кунга қадар коронавирусга қарши ишлаб чиқарган учта вакцинасини рўйхатдан ўтказган. Уларнинг биринчиси нафақат Россияда, балки бутун дунёда биринчи бўлиб ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинаси. Гамалея марказида ишлаб чиқарилган мазкур препарат Россияда август ойида рўйхатдан ўтказилган.

    Ундан сўнг «Вектор» марказининг «ЭпиВакКорона» ҳамда Чумакова номидаги марказнинг «КовиВак» вакциналари рўйхатдан ўтказилган.

    Россияда тасдиқланган сўнгги «Спутник Лайт» вакцинаси бир компонентли бўлиб, ундан эпидемиологик жараённинг ноқулай ривожланиши шароитида аҳоли иммунитетини тезда шакллантириш учун фойдаланиш мумкин.

    Мавзуга доир: Россияда «Спутник V» вакцинасининг нархи икки баравар пасайтирилди

    19.05.2021, 00:01   Изоҳ (0)   16741
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эркин фикрлари учун қамалиб, кейинчалик Нобелга лойиқ топилган математик олим Бертран Рассел ҳақида

    18.05.2021, 23:59

    Путин Фаластин—Исроил можароси фонида иккала томонни зўравонликларни тўхтатишга чақирди

    18.05.2021, 23:21

    Дунё фаст-фуд олами қироли — McDonald’s. Компания тарихи ва унинг ҳукмронлик учун курашлари

    18.05.2021, 19:11

    Путин Тожикистон билан биргаликда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини яратиш бўйича битим имзолашни буюрди

    18.05.2021, 18:27

    Қирғизистон президенти Москвага таклиф қилинганидан кейин масофадан ишлашга ўтди

    18.05.2021, 17:59

    Қирғизистонда «Қумтор» олтин кони бўйича тўртта жиноий иш қўзғатилди. Уларнинг иштирокчилари — собиқ бош вазир ва депутатлар

    18.05.2021, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.