• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шаҳрисабз ҳокими қабулига борган аёл жамоатчилик тартибини сақлаш баҳонасида бир кун «жиннихона»га тиқиб қўйилди

    Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ҳоким қабулига шикоят қилиб борган аёл жамоатчилик тартибини сақлаш баҳонасида бир кун мажбурий тартибда асаб-руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди. Бу ҳақда «Дарё»га мурожаат қилган шаҳрисабзлик аёл Нодира Ўринова маълум қилди.

    Нодира Ўринова.

    Нодира Ўринова.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 1964 йилда туғилган ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган Нодира Ўринованинг такрорий мурожаатлари инобатга олиниб, 2018 йил унга Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги томонидан бепул уй-жой берилган.

    «Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, раҳмат. Мендек ногиронлиги бор аёлларга бепул уй-жой бериш тартибини жорий қилди. Шу сабаб менга ҳам уч хонали уй берилди. Бунинг учун алоҳида, раҳмат, ҳаммага. Бироқ менга берилмаган уй-жиҳозларини — гилам, телевизор, хонтахталарни ‘берилди’ дея республика Касаба уюшмасига маълумот берилган. Демак, менга берилган уй-жиҳозларини кимдир ўзи олган ва уй-жиҳозлари менинг номимда қолган. Мен шу адолатсизликни фош қилиш мақсадида МФЙ раиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг (ўша пайтдаги — таҳ.) раҳбари Шаҳло Раҳмоновага кўплаб мурожаатлар қилдим, аммо натижаси бўлмади», — дейди мурожаатчи Нодира Ўринова.

    Қашқадарё вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Долли Аллаевнинг 2021 йил 30 январь куни фуқаро Нодира Ўриновага йўллаган жавоб хатида унга янги уй билан бирга хонтахта, телевизор ва гилам берилгани ҳақида нотўғри ахборот берган «Дўстлик» МФЙ раиси Рустам Бозоров ҳамда унинг ўринбосари Моҳира Каримовалар шу қилмиши учун лавозимидан олингани маълум қилинган.

    «Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким Акром Сулаймонов келгач, янги ҳокимга ҳам бу ҳақда шикоят қилдим ва кўзбўямачиликнинг бошида турган Шаҳло Раҳмонованинг қилмишларини очиб ташладим. Бироқ мурожаатларимга ўз вақтида жавоб берилмагани учун 2021 йилнинг 5 апрель куни ҳоким қабулига қайта бордим ва хатимга жавоб талаб қилдим. Шунда ҳоким жаҳл устида ‘чақир участкавойни’, деди. Вазиятдан фойдаланган Шаҳло Раҳмонова эса, хатингизга мен жавоб бераман дея, мени ҳокимликнинг пастки қаватига олиб тушиб, МФЙ раиси ва ‘участкавой’га бериб юборди», — дейди мурожаатчи аёл.

    Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Акром Сулаймонов «Дарё» мухбири билан мулоқотда Нодира Ўринова билан боғлиқ воқеани тасдиқлади.

    «Ҳақиқатан ҳам Нодира опа кўп маротаба қабулимда бўлган. Ҳар сафар у кишининг мурожаатини диққат билан тинглаб, имкон қадар ижобий ечим билан қайтаришга ҳаракат қилганман. Опа ҳар сафар қабулимга ҳар хил муаммолар билан келган бўлишига қарамай, деярли муаммоларининг ижобий ечими билан ортга қайтган. Ўша куни (2021 йил 5 апрель — таҳ.) Нодира опа яна мурожаат қилиб келди. Ва ҳокимлик биносида бақир-чақир, шовқин кўтарилди. Шунда Миллий гвардия ходимларига жамоатчилик тартибини сақлаш ҳақида топшириқ бердим. Аммо воқеа якуни қандай тугаган, бундан хабарим йўқ», — дейди Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Акром Сулаймонов.

    Акром Сулаймонов. (чапдан биринчида)

    Акром Сулаймонов. (чапдан биринчида)
    Фото: Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги

    Мурожаатчи Нодира Ўринованинг аниқлик киритишича, 2021 йил 5 апрель кунидаги воқеа, унинг Китоб туманидаги вилоят 2-сонли асаб-руҳий касалликлар шифохонасига қамалиши билан якунланган.

    «Шаҳло Раҳмонова мени ҳокимлик биносининг пастки қаватига олиб тушиб, ‘Дўстлик’ маҳалласининг янги раиси Фарруҳ Исканов ҳамда ‘участкавой’ Зоҳид Амирқуловга рўпара қилди. Маҳалла раиси ва ‘участкавой’ менинг қўлимни орқага қайириб, қўлларимни кўкартириб, ‘участкавой’нинг Matiz машинасида «жиннихона»га олиб бориб ташлади. Уларнинг адолатсизлиги сабаб мен бир кун «жиннихона»да мажбурий қамаб қўйилдим», — дейди Нодира Ўринова.

    «Дарё» мухбири сўровига жавоб берган «Дўстлик» МФЙ раиси Фарруҳ Исканов ҳамда ҳудуд профилактика инспектори Зоҳид Амирқулов мурожаатчи Нодира Ўринованинг Китоб туманидаги вилоят 2-сонли асаб-руҳий касалликлар шифохонасига олиб борилганини тасдиқлади. Бироқ бунга ҳоким топшириқ бермаганини айтиб, Нодира Ўринованинг шифохонада рўйхатда туришини важ қилиб кўрсатди.

    «Ҳақиқатан ҳам опани асаб-руҳий касалликлар шифохонасига олиб борганмиз. Бунга ҳоким топшириқ бермаган. Опанинг ўзи шифохона рўйхатида тургани ва олдин ҳам Чуқурсойда даволаниб келгани учун ўша куни йўлланма билан опани шифохонага олиб бориб жойлаштирдик. Аммо куч ишлатмадик. Балки машинага чиқариш учун қўлидан тутган бўлсак, қўли кўкаргандир», — дейди маҳалла профилактика инспектори Зоҳид Амирқулов.

     

    Фото: «Дарё»

    «Дўстлик» МФЙ раиси Фарруҳ Исканов мурожаатчи Нодира Ўриновага 2018 йил янги уй, шунингдек, ўтган йиллар давомида кўп маротаба ёрдам берилишига қарамасдан у шукур қилмаётганини айтмоқда.

    «Нодира опага янги уй берилган. Бундан ташқари кўплаб моддий ёрдам кўрсатилган. Унга уй жиҳозлари берилгани ҳақида нотўғри маълумот берган маҳалла раиси ва унинг ўринбосари ҳам ишдан олинган. Шунча чора кўрилса-да, опа яна қайта-қайта ҳоким қабулига бориб, шикоят қилган. Нодира опа нега, умуман, рози бўлмайди, ўзимиз ҳам тушунмаймиз», — дейди МФЙ раиси.

    Нодира Ўринованинг қўшимча қилишича, у вилоят 2-сонли асаб-руҳий касалликлар шифохонасига мажбурий тартибда олиб борилганида қабул бўлимидаги шифокор уни қабул қилмаслигини айтган.

    «Шунда МФЙ раиси шифокорни шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳло Раҳмонова билан телефонда гаплаштирди. Телефонда нималар гаплашилди билмайман, лекин ўша куни мени шифохонада олиб қолишди. Менга шифохонада яхши қарашди. Бироқ мени мажбурлаб, менга куч ишлатиб қўлларимни қайириб, шифохонага олиб борган раис ва ‘участкавой’га, шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳло Раҳмоновага чора кўрилишини ва адолат юзага чиқишини сўрайман», — дейди мурожаатчи Нодира Ўринова.

    Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳло Раҳмонова бугунги кунда бошқа жойда фаолият олиб бормоқда. Шу боис, Шаҳло Раҳмонова билан бу ҳақда суҳбатлашиш имкони бўлмади.

    Нодира Ўринова 2021 йилнинг 6 апрель куни шифохонадан қайтар чоғи унга энди ҳокимликка мурожаат қилмаслик, адолатнинг кетини қувмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш хати ёздириб олинган.

    19.05.2021, 10:32   Изоҳ (0)   39129
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 212 кишида коронавирус тасдиқланди. Қурбонлар сони икки нафарга кўпайди

    19.05.2021, 10:16

    Деҳқонободдаги қулаб тушиши мумкин бўлган тиббиёт маскани қайта таъмирланадиган бўлди

    19.05.2021, 07:49

    Тошкент вилоятида икки аёлни Туркияга фоҳишалик қилиш учун жўнатаётган шахс ушланди

    19.05.2021, 07:07

    Юнусободда икки нафар талаба ўзганинг хонадонидан 60 минг долларлик автомобиль эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетди

    19.05.2021, 06:27

    Намойишга чиққан лаборатория «каламушлари», қулларга босилган тамға, панжара ортидаги фаластинлик болалар. 18 май суратлари

    18.05.2021, 23:59

    БМТ Бош Ассамблеяси Орол денгизи минтақаси бўйича махсус резолюция қабул қилди

    18.05.2021, 23:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.